Семизлик

UmmuBakr
Постлар: 28
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2017, 21:39

Семизлик

Пост UmmuBakr » 09 ян 2018, 22:53

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Опажон Саволларимизга чин кунгилдан жавоб бераётганингиз, ёрдамингизни аямаётганиз учун Аллох рози булсин.
Мен тугрукдан сунг узимда семиришга мойилликни сезяпман. Олдинлари жуда озгин эдим хатто хомиладорликда хам деярли семирмаганман. Борган сари корин ва бел сохамда ортикча ёглар купайиб ишиб кетяпти. Хомиладорлик даврим кийин кечган кучли ва узок таксикоз тез тез бола тушиш хавфи булган. Куп дорилар кабул килганман улар орасида дюфастон таблеткаси дексаметазон уколи хам бор эди. Эшитишима булар гармон булиб одамни семиртирар экан шу тугрими? Яна бир саволим менда кичкиналигимдан букок хам бор шу хам сабаб булиши мумкинми? Ойнага карасам тушкунликка тушиб кетяпман рухиятимга салбий таъсир киляпти. Эримга семиз аёллар ёкмайди. Эмизиклиман пархез кила олмайман бундан ташкари ошкозоним очликка чидай олмайди гастритим бор. Хар хил жисмоний машклар киляпман лекин оёкларим суткалаб огрияпти кейин. 24 соат корсетда юрибман. Илтимос опажон менга маслахат беринг бора бора кучли стрессга тушиб коляпман. Олдиндан рахмат. Аллох ажрингизни зиёда килсин

«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон