Шамоллаш

Moh
Постлар: 59
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

Шамоллаш

Пост Moh » 18 ян 2018, 13:21

Ассалому алайкум!
Ҳурматли шифокор! Жавобларингиз учун каттакон раҳмат!
Мен одатдагидан кўп шамоллайман. Қишда ҳам, ёзда ҳам. Кукунли дамлама, таблетка ичиб 4-5 кунда тузаламан. Лекин шамоллаб қолишим осон. Яна оғиз бўшлиғимда ҳам тез-тез муаммо бўлади. Томоғим (ҳалқум) тез-тез ачишади. Дорихонада дори тополмайман. Танглай жуда кўп яллиғланади. Танглай яллиғланишига НИСТАТИН таблеткасини кукун ҳолига келтириб яллиғланган жойга суртилса яхши кор қилади. Аммо яллиғланган жой жуда ичкарида ҳалқумга яқин жойда, шунинг учун жуда қийналаман.
Буларга иммунитетим пастлиги сабаб бўлса керак. Илтимос, маслаҳат беринг. Нима қилсам оғиз бўшлиғидаги бу муаммолар ва шамоллашлар меъёрга тушади? Менга тўлиқ даволанмасам қайталанаверишини айтишяпти.
Олдиндан раҳмат!

Шифокор
Постлар: 339
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Шамоллаш

Пост Шифокор » 29 ян 2018, 01:17

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бу ҳолат ичак дисбиози билан боғлиқ. Сабаби - нотўғри даволаниш боис замбуруғли яллиғланиш юзага келган. Иммунология ИТИ га мурожаат қилиб иммуногиамма учун қон топширинг ва иммуностимулятор дориларга сезгирликни текширтиринг. Таҳлил жавоби тайёр бўлгач, мен билан шахсан боғланинг, ин шаа Аллоҳ бунинг шифоси бор. Мурожаат учун: 240 07 85; Арзимайди, комил шифо тилайман.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон