Маслаҳат сўраб

ilm.izlab
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 18 ян 2018, 01:38

Маслаҳат сўраб

Пост ilm.izlab » 22 ян 2018, 09:27

Ассалому алайкум ҳурматли шифокор!
Вилоятимизда аёл мутахассисларнинг камлиги, аксар шифокорлар эркаклар бўлганлиги сабабли аниқ ташхис олишга имкон бўлмади. Қаерга бормайлик беморлигимизни тинглаган ҳамширалар ўйланиб қолиб, бу соҳада фақат эркак шифокор борлигини айтадилар. Бемор аёл киши бўлганлиги боис бу масалада бироз ўйланиб қоламиз.
Ҳурматли шифокор, биз сизнинг шифохонада ишлашингиз ҳақида маълумот олдик.
Сиздан ўзингиз ишлаётган шифохона манзилини ва қабул куни ҳақида сўрамоқчи эдим.
Аллоҳдан хизматларингизни қабул этиб, ажр-савобларини кўпайтириб беришини дуо қилиб сўраб қоламиз!

Шифокор
Постлар: 361
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Маслаҳат сўраб

Пост Шифокор » 29 ян 2018, 01:16

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ . Бемалол, Аллоҳ қодир қилганча ёрдам қилишга ҳозирман. 240 07 85 рақами орқали бевосита мен билан боғланишингиз мумкин, ин шаа Аллоҳ, асосий муаммо ҳақида маълумот олган заҳотим сизларга қабул вақтини аниқ айта оламан. Нима лозим бўлса ҳаммасини энг афзал савияда қиламиз, насиб. Ҳурмат ила Нилуфар Махамаджоновна.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон