«Максим» препарати

Moh
Постлар: 53
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

«Максим» препарати

Пост Moh » 28 ян 2018, 17:07

Ассалому алайкум!
Ҳурматли шифокор!
Инстаграм тармоғида АҚШ да ишлаб чиқарилган Махсим препарати гипергидрозда жуда яхши фойда бериши айтилибди. Нархи ҳам қиммат. Гипергидрозга чалинган одам «Максим» препаратидан фойдаланса бўладими?
Олдиндан раҳмат!

Шифокор
Постлар: 309
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: «Максим» препарати

Пост Шифокор » 06 фе 2018, 15:47

Ва алайкум ассалом ва рохматуллох.
«Максим» препарати таркибида спирт йўқ. У сув асосида алюминий ионларини тутувчи кимёвий антиперспирант. Доимий ишлатилганда зарари бор. Аёлларда кўп ҳолларда кўкрак безига зарарли таъсир этади.
Россияда ишлаб чиқарилган «Гидронекс» воситасидан ҳам ичиш учун, ҳам пуркаш учун фойдаланинг. Нафли бўлсин.

Moh
Постлар: 53
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

Жавоб: «Максим» препарати

Пост Moh » 07 фе 2018, 18:56

Ассалому алайкум!
Ҳурматли шифокор!
Ман терлашга қарши турли воситалардан фойдалангандан кўра ўзингиз тавсия қилганингиздек Лазер коррексиясидан фойдалана қоламан. Барча жавобларингиз учун катта раҳмат!

Шифокор
Постлар: 309
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: «Максим» препарати

Пост Шифокор » 14 фе 2018, 05:49

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Кундан кунга саволларингиз савиясининг ўсиб бориши бизни қувонтиради, яъни ўз устингизда ишлаётганингизни билдиради. Сайтимиз фаолиятидан наф топаётган бўлсангиз, биз беҳад мамнунмиз. Ҳамиша дуоларингизга муҳтож ва умидвормиз.

Moh
Постлар: 53
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

Жавоб: «Максим» препарати

Пост Moh » 14 фе 2018, 18:53

Assalomu Alaykum!
Mushkulamizni oson qilishda ko'rsatayotgan yo'l yo'riqlaringiz uchun albatta sizlarni namozlarimizda duo qilamiz!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон