Сувчечак

Фотима0679
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 18 ян 2018, 21:33

Сувчечак

Пост Фотима0679 » 02 фе 2018, 13:12

Ассалому алайкум! Мен ҳомилам 1 ярим ойлик вақтида сувчечак бўлиб қолдим. Шифокор сувчечак туфайли инфексия қолиб боланинг мияси ривожланмай туғилади деди. Болани олдириш керак диб туриб олябди. Унинг фикри тўғрими?
Бу биринчи фарзандим, Иншааллоҳ инфексия болага таъсир қимаслигига умида борми?

Шифокор
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Сувчечак

Пост Шифокор » 14 фе 2018, 05:52

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Тошкент шаҳридаги Республика Скрининг марказига ўша тавсияни берган шифокорингиздан йўлланма олиб боринг. Генетик врач кўриги, Альфа фетопротеинга қон тахлили, УТТ тахлили ўтказилгач, консилиум (шифокорлар маслаҳат кенгаши) тугал хулосани бера олади. Унгача ҳомилага шикаст етказиб қўйманг, яхши ниятда бўлинг, Аллоҳим мушкулингизни осон, охирини хайрли қилсин. Яхши тилакларингиз учун бехад ташаккурларим. Дуоларингизга хамиша мухтожмиз.

Фотима0679
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 18 ян 2018, 21:33

Аллоҳ рози бўлсин

Пост Фотима0679 » 17 фе 2018, 17:13

Ассалому алайкум! Рахмат, Аллоҳ рози бўлсин, яхши ният ила Аллоҳдан сўраяпман, Аллоҳим иймонингизни зиёда қилсин, омийн!

Шифокор
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Аллоҳ рози бўлсин

Пост Шифокор » 10 март 2018, 15:56

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Фотимахон, чин дилдан қилаётган дуоларингиздан беҳад қувонаман. Айниқса бу дуолар бомдоддан сўнг қилинаётганини хат йўллаган вақтингиздан фаҳмлаб янада шодланаман. Роббим ибодатларингизни олий қабул этсину, дуоларингизни мустажаб дуолар қаторига қўйсин! Сайт ходимлари номидан сизга беҳад ташаккурлар айтаман ва Роббимдан энг афзал неъматларини тилаб қоламан.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон