Киприк ўстирувчи мойлар ҳақида

UmmuBakr
Постлар: 28
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2017, 21:39

Киприк ўстирувчи мойлар ҳақида

Пост UmmuBakr » 06 фе 2018, 22:41

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли шифокоримиз, менинг киприкларим калта ва жуда сийрак, уни ўстириш ва қалинлаштириш учун турли усуллардан фойдаланяпман. Яқинда интернетдан "Мах эффект" деган киприк ўстирувчи томчи кўринишидаги дори сотиб олдим ва фойдаланяпман. Россияда ишлаб чиқарилган, сертификати ҳам бор экан. Таркибида: Aqua, arctum majus extract, humulus lupulus extract, calsicum Annuum extract, urtica Dioica extract, propylene glycol, hydroxylated lanolin, panthenol, glycin, Abies Sibirica needles extract, PEG-40 hydrogenated castrol oil, trideceth-9, parfume, bensyl alcohol, methylchloroisothiazolinone моддалари бор экан. Сотган одамдан сўрасам кўзга кириб кетса ҳам мутлақо зарарсизлигини айтди. Кўриш қобилиятим пастроқ шунга хавотир олиб кўзимга киритмасликка ҳаракат қилсам ҳам барибир киряпти. Кўзга шу ва шунга ўхшаш киприк ўстирувчи (кастор, зайтун, қора седана) мойларининг зарари йўқми? Қўрқмай фойдаланаверайми?

Шифокор
Постлар: 361
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Киприк ўстирувчи мойлар ҳақида

Пост Шифокор » 14 фе 2018, 05:46

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Авввло саволингизни айнан бизнинг сайтга йўллаганлигингиз учун беҳад ташаккур! Энг яхшиси 1 ампула 30%ли витамин Е + 1 ампула (ёки 10дона капсула) ватамин А + 1 мл канакунжут ёғи (касторовое масло) + 1мл табиий зайтун мойини аралаштириб қўйинг. Ҳар кеч уйқудан аввал киприклар илдиз соҳасига бир чизиқ тортиб суртинг (кўп суртманг, кўзга оқиб кирмасин). Тинмай 1 ой суртинг, сўнг менга натижа суратини жўнатасиз, ин шаа Аллоҳ. Киприкнинг яшаш муддати 200 кунлигини ҳам инобатга олиб қўйинг. Нафли бўлсин.

UmmuBakr
Постлар: 28
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2017, 21:39

Жавоб: Киприк ўстирувчи мойлар ҳақида

Пост UmmuBakr » 14 фе 2018, 13:14

Рахмат опажон катта. Жуда жуда хурсанд килдингиз мени. Бехад ташаккур!!!Сайтингизни жуда яхши кураман муслималар учун хар томонлама гузал мактаб десам адашмаган буламан. Бизни хожатимизни чикаряпсиз Аллох сизни хожатизни хам равон килсин хамиша.
ИншаАллох сиз айтгандай киламан. Айтган аралашмангизга кора седана ёгидан кушсам хам буладими? Кейин Узимда кальций ва А витамини камлигини хам сезаман. Сочим хам жуда сийраклашиб тукилиб кетяпти. Кушимча равишда аевит ва каьций кабул килиб турсам хам буладими? Организмимга Ички тарафдан хам ёрдам булади деб уйлаяпман. Ташки тарафдан сиз айтган муолажани бажараман.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон