Ҳомиладорликда антибиотиклар

Begoyim1103
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2018, 19:05

Ҳомиладорликда антибиотиклар

Пост Begoyim1103 » 09 фе 2018, 19:20

Ассалому алайкум! Мен 2 ойлик ҳомиладорман. Ҳомиладорликнинг бошланиш вақтида пиелонефрит бн оғриб касалхонада даволандим. Ҳомиладорлигимни билмагандим. Докторлар мени антибиотиклар билан даволашди. Ҳомилам борлигини кейин билдим. Менга хомиладорликнинг 1-уч ойлигида антибиотиклар болага қаттиқ зарар кўрсатишини, уни ногирон қилиб қўйиши мумкин эканлигини айтишди. Ҳомилани тушириб юбориш керак экан. Динда бу масаланинг ҳукми қандай, нима қилсам тўғри бўлади? (Маълумот ўрнида: олган антибиотикларим: Ципрофлоксацин, ампициллин, сультасин, р/р рингера, ҳаммаси 3 кундан қилинган.)

Шифокор
Постлар: 339
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ҳомиладорликда антибиотиклар

Пост Шифокор » 14 фе 2018, 05:52

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Тошкент шаҳридаги Республика Скрининг марказига ўша тавсияни берган шифокорингиздан йўлланма олиб боринг. Генетик врач кўриги, Альфа фетопротеинга қон тахлили, УТТ тахлили ўтказилгач, консилиум (шифокорлар маслаҳат кенгаши) тугал хулосани бера олади. Унгача ҳомилага шикаст етказиб қўйманг, яхши ниятда бўлинг, Аллоҳим мушкулингизни осон, охирини хайрли қилсин. Яхши тилакларингиз учун беҳад ташаккурларим. Дуоларингизга ҳамиша муҳтожмиз.

Begoyim1103
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2018, 19:05

Жавоб: Ҳомиладорликда антибиотиклар

Пост Begoyim1103 » 14 фе 2018, 14:56

Қимматли вақтизни ажратиб саволимга жавоб берганингиздан жуда хурсандман. Аллоҳ рози бўлсин, ишларингизнинг ривожини берсин, оилангиз фарзандларингизни соғ-саломат қилсин. Мен россиядаман, тошкентга боролмайман. Лекин шу ерда сиз айтган барча таҳлилларни топшириб қўйдим, жавобини кутяпмиз. УТТ натижларим яхши чиқди. Самимий тилаклар учун раҳмат, соғ бўлинг яна бир бор ташаккур!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон