Склеродермия

мухаббат
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 05 ян 2018, 15:31

Склеродермия

Пост мухаббат » 20 фе 2018, 16:54

Ассалому алайкум! Менга "склеродермия" ташхиси қўйилган. Тошкентга боришга имкон қила олмадим. Интернет орқали шифокорларнинг касаллик бўйича фикрларини эшитдим, лекин тушунишга қийналдим, шунинг учун иложи бўлса ўзингиз тушунча бера оласизми?

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Cклеродермия

Пост Шифокор » 10 март 2018, 15:56

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллохи ва барокатуҳ. Муҳаббатхон, илтимос, охирги марта шифохонада олган даволарингиз касаллик тарихидан кўчирмани (выписка) йўлласангиз, шунда имкон қадар зарурий тўғри танлов ила муолажа буюриш мумкин бўлади. Кутаман. Ин шаа Аллоҳ, сиз меҳрибоним учун келолмасангизда имкон даражасида профессорларимиз хулосалари ва тавсияларини ташкиллаштириб бераман.

мухаббат
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 05 ян 2018, 15:31

Жавоб: Склеродермия

Пост мухаббат » 13 март 2018, 12:20

Ассалому алайкум! Касалхонада даволанмаганимга беш йилдан ошди. Тишларим ҳаммаси қимирлаб туради, иштаҳам, уйқим, ич келиши доим бир ҳил эмас. Ҳозирда безовта қилаётгани оёғим тагидаги қадоклар, оғриқ ва озиб кетаётганим. Қўлларим суратини юбораман, қандай юборай?

мухаббат
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 05 ян 2018, 15:31

Жавоб: Склеродермия

Пост мухаббат » 14 март 2018, 08:53

Қўлларимнинг сурати билан бирга шифокор ёзиб берган дорилар ва қон тахлилни юбораман. Раҳмат сизга!

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Склеродермия

Пост Шифокор » 25 март 2018, 00:17

Ассалому алайкум, Муҳаббатжоним! Интиқ кутаётганим рентган суратларингиз ва таҳлилларингиз ҳамон менгача етиб келмади. Сабаби ҳали йўлламаганингиз бўлса - тезда жўнаттириб юборсангиз. Кутиб қоламан, ҳурмат ила Нилуфар Маҳамаджоновна.

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Склеродермия

Пост Шифокор » 23 апр 2018, 21:54

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ, азизам, узр, менга сиз қайд этган нома келгани йўқ. Рентген суратлар ва тахлиллар натижаларини қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин:
dr.nilufarshakirova@gmail.com


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон