Саҳифа 1 дан 1

Шифо истаб

Добавлено: 03 март 2018, 06:50
sobriya.
Ассалому алайкум қадрли устоз! Аллоҳ бу хайрли ишларингизда доим кўмакчи бўлсин ва сизлардан рози бўлсин. Устоз, сиздан яна бир муҳим маслаҳат сўрамоқчиман, мен икки йил олдин баҳорда пневмания билан оғригандим, кузда яна қайта касалландим. Мендаги ҳолат қисқа йўталиш, иситма, бурун битиши ва ҳамма аъзоларим зирқираши билан кузатилади. Кузда буни аллергия ҳам дейишди, лекин аллергик дорилар таъсир қилмади, кучли антибиотиклар билан тузалдим. Рентгенда ўпкамнинг ўнг тарафида сал шафақ борлигини, лекин буни хавфли эмаслигини айтишди. Ҳозир яна қисқа йўтал, иситма ва оғриқлар бошланди. Мен қайси мутахассисларга учраб, қандай текширувлардан ўтишим керак? Илтимос, маслаҳат беринг устоз.

Жавоб: Шифо истаб

Добавлено: 10 март 2018, 15:57
Шифокор
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Омийн.
Фтизиатр ва пульманолог шифокорларига учрашингиз лозим. Қисқа йўтал ва субфебрил ҳарорат туберкулезда учраши боис албатта уни истисно қилиш даркор, сўнг пульманологда иммунитетни кўтаришга ва яллиғланишга қарши муолажа қилиш керак бўлади. Умумий қон таҳлили, коагулорграмма учун қон, балғамнинг бактериологик экмаси, БК (Бацилла Коха)учун балғамни 3 бора текшириш шарт. Буларни бажариб бўлганингиздан сўнг, ижобий натижалар ила навбатдаги номангизни кутиб қоламан. Роббим шифосини комил қилиб берсин.

Жавоб: Шифо истаб

Добавлено: 10 март 2018, 20:55
sobriya.
Иншааллоҳ устоз, раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Жавоб: Шифо истаб

Добавлено: 13 март 2018, 13:00
Шифокор
Саломат бўлинг!