Фарзанд

Sofiya Anvariva
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 03 март 2018, 23:01

Фарзанд

Пост Sofiya Anvariva » 11 март 2018, 22:34

Ассаламу алайкум. Биламизки, фарзанд бизга Аллоҳ томонидан берилган буюк неъмат, унинг шукрини шукронасини қиламиз Алҳамдуллиллаҳ. Менинг иккита қизим бор, кичиги 4 ёшга тўлади, ин шаа Аллоҳ биз жуда ҳам ўғил фарзанд кўришни хоҳлаймиз. Аллоҳдан диннинг устуни, кўзимиз қувончи бўладиган солиҳ фарзанд ато қилишини дуо қилиб сўрайман. Тиббиёт тарафидан қандай чора тадбирлар кўрсак иншааллоҳ эҳтимоллиги кўпаяди ва нималарга эътибор беришимиз керак?

Шифокор
Постлар: 355
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Фарзанд

Пост Шифокор » 22 март 2018, 11:31

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Тиббий тарафдан икки ёш ҳар жиҳатдан соғлом бўлишига эътибор талаб этилади холос.
Ҳар икки неъматни ҳам Яратганнинг Ўзи ато этади. Аслида табиий ҳолатда Холиқнинг Ўзидан сўралади!Аммо бирон тўсиқ - хасталик табиий ҳомиладорликка монеълик қилса (мисол учун бачадон найлари битишмалар билан ёпилиб қолгану, тухум ҳужайра етилиб турган чоғида ҳам табиий уруғланишга имкон йўқ) замонавий тиб ютуқларидан фойдаланган ҳолда ЭКО - Экстракорпорал уруғлантириш усулидан фойдаланиб,ўғил фарзандни мақсадга мувофиқ режалашингиз мумкин. Бу усул шаръан никоҳи мавжудлар (яъни ўз аҳлингиз уруғидан фойдаланган холдагина) орасидагина қўлланилиши жоиз.
Ноаниқ донор спермасидан фойдаланиш шаръан мумкин эмас! Ҳаром ҳукмида валиди зинолар дунёга келади! Шу боис юқоридаги усул фақат никоҳи бор эр-хотинлар учун қўлланилишигагина изн берилган.
Акушерлик ва Гинекология Институтига мурожаат қилинг.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон