Инсеминация

Dildora_ravshan
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 12 март 2018, 09:06

Инсеминация

Пост Dildora_ravshan » 12 март 2018, 21:54

Ассалому алайкум ҳурматли шифокорлар! Оила қурганимизга 6 йил бўлмоқда. Бошида бир марта ҳомила бўлиб 4 хафталигида тушиб қолган. Кўп даволандик. Ҳамма анализларни топширдик. Натижа бўлмагач яқинда Чувашский пробага анализ топширдик. Натижа 2 % чиқди, Шифокорлар инсеминация усулини таклиф қилишмоқда, лекин эшитишимиз бўйича унга донор спермасидан фойланилар экан. Бу катта гуноҳлигини биламиз. Илтимос бизга маслаҳат беринг. Турмуш ўртоғимнинг спермаси билан бу усулни қўлласа бўладими. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Онлайн
Шифокор
Постлар: 380
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Инсеминация

Пост Шифокор » 25 март 2018, 00:23

Дилдорахон, ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Сизнинг ҳолатингизда инсеминация эмас, ЭКО усули ҳақида мутахассис билан маслаҳат қилиш лозим, чунки бунда ўз аҳлингиз уруғидан саралари ажратиб олинади. Ин шаа Аллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади. «Вита Мед» Ўзбекистон - Ҳиндистон қўшма тиббий клиникасига мурожаат қилиб, гинеколог шифокор Шаҳодат Саттаровнага учрашинг.
Ва албатта сиздан яхши хабарлар кутиб қоламан. Мушкулингизни осон, шифосини комил қилсин!Аллоҳим паноҳига!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Шифокор va 3 меҳмон