Хомиладорлик даври.

Sora Bilol
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 17 фе 2018, 11:46

Хомиладорлик даври.

Пост Sora Bilol » 18 март 2018, 01:44

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуух! Азза ва Жалла булмиш Аллох олиб бораетган беминнат хизматларингизни барокатли хамда бардавомли килсин!
Алхамдуллилах мен хозирда 2 чи фарзандимга хомиладорман 1 чи фарзандимни кесарча кесиш йули билан туккан эдим хозир 6 ешга кирди. Биринчи хомиладорлигим жуда яхши кечган хеч хам кийналмаганман. Лекин бу галги хомиладорлигимда узимни анча безовта хис килябман, хомилам 6 ойлик булган шу вактгача хеч нимадан шикоятим йук эди. Хар куни, бошим каттик айланиб жуда хам холсизланиб кетаман бутун баданим увишиб кетади куз олдим коронгулашиб нафас олишим кийинлашиб колади уша вакт дархол деразаларни очиб ташлаб чукур чукур нафас олишга харакат киламан бундай хол 15 дакикагача булиб туради асосан намоз укиб саждага бориб келганимда бошланади хаво етмай узимни кутаролмай коламан. Шифокорга бориб текширувлардан утдим гемоглабиним 135 чикди юрагимни экг си хам коникарли чикди бу хол нима сабабли булаетганини тушунмаябман илтимос менга маслахат берсангиз. Жааобингиз учун олдиндан рахмат Аллох барчангиздан рози булсин!

Шифокор
Постлар: 357
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ҳомиладорлик даври

Пост Шифокор » 25 март 2018, 00:30

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Тезда юракни ЭхоКГ текширувидан ўтказинг.7 ойлик ҳомила диафрагмани (қорин ва кўкрак қафаси ўртасидаги тўсиқ-гумбаз)максимал юқорига кўтарилишига сабаб бўлади,бу эса нисбий митрал клапан(қопқоқ) етишмовчилигини ва ўпкада зўриқиш пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин.Текширув ўтгач,кардиолог шифокорга албатта учрашинг.
Аллоҳ кўмак берсин!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон