Маслаҳат беринг

ENI
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 22 май 2018, 12:06

Маслаҳат беринг

Пост ENI » 24 май 2018, 12:47

Ассалому алайкум. Мен жуда тез чарчаб қоламан. Фақат уйқум келади, кўпинча бошим оғрийди. Шу сабабданми ҳафсаласиз бўлиб ибодатларимда бардавом бўла олмаяпман. Жисмимнинг кучсизланиши иймонимга ҳам таъсир қиладигандай. Олдиндан катта раҳмат.

Шифокор
Постлар: 341
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Шифокор » 29 май 2018, 15:46

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Дуоларингиз учун ташаккур. Ёш, жинс, туғуруқ ёки эмизиш ҳолатлари, мавжуд сурункали хасталиклар... ҳақида мутлақо маълумот бермагансиз, шундай бўлсада қуйидагиларни тавсия қиламиз:
-Умумий кон таҳлилини ўтказиб камқонлик мавжуд ёки йўқлигини аниқлатинг;
-Артериал гипотония (қон босим пастлиги) бор-йўқлигига эътибор қилинг;
-Қондаги витамин Д ва Кальций миқдорини аниқлатинг;
-Мизожингизда совуқлик ортиб кетган бўлса бир муддат ҳўл мева, сут-қатиқ, хамир маҳсулотларидан пархез қилиб, таомланишда иссиқ мизожли маҳсулотларни кўпайтиринг;
-Руҳий ҳамда жисмий ҳолатдаги бу каби ўзгаришлар муолажаси учун тақвоси, илми рисоладагидай инсон Куръон оятлари ила дам солиши ҳам ниҳоятда яхши самара беради.
Ин шаа Аллоҳ, шифоингизу-ибодатларингиз комил бўлсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон