Саҳифа 1 дан 1

Шифокор маслаҳати

Добавлено: 08 Июл 2018, 19:43
Fotima
Ассалому алайкум.Аллоҳ ишларингизга ривож берсин. Мени икки ёшу 4ойлик қизим кунига 5-6 маҳал асалли сув ичади. Икки ёшга тўлганда сутдан чиқардим. Сутдан чиққанда қийналмасин деб асалли сув бергандим, ўрганиб қолди. Қизимнинг аллергияси йўқ. Асал қўшилган сувни кўп ичишнинг зиёни йўқми?

Жавоб: Шифокор маслаҳати

Добавлено: 24 Июл 2018, 00:24
Шифокор
Ва алайкум ассалом! Болаларда мизож иссиқ ва хўл бўлгани боис ҳаддан зиёд кўп асал истеъмоли тавсия этилмайди. Аксида болада бурун қонаши, лаб ёрилиши, ич қотиши, бош оғриши, уйқу бузилишлари келиб чиқиши аниқ.
Кўпроқ ноодатий фойдали таомлар ҳозирлаб болани қизиқтириб овқатлантиришга ҳаракат қилинг. Асталик билан бу зарарли ҳолатдан ин шаа Аллоҳ, фориғ бўлади.