Саҳифа 1 дан 1

Қориннинг дам бўлиши

Добавлено: 13 окт 2018, 17:09
Oisha92
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Аллоҳим илмингизни зиёда қилсин. Қорин дам бўлишини қандай даволаса бўлади? Эрталаблари уйқудан турганда дам бўлади кўпинча, ич келиши яхши, қотмайди, меъёрида. Ёшликдан шундай, кўп ел келади. Қорин дам бўлиши эса кўпроқ намоз ўқимоқчи бўлиб турганимда, уйқудан турганда, Қуръон ҳатм қилишдан олдин шу ҳақида ўйлаганимда, бироз ҳаяжонлансам бошланади. Эсимга келмаса, яъни уй ишларини қилиб юрганимда безовта қилмайди. Бу менга ғалати туюлади. Қандай қилиб бу ҳолатдан ҳалос бўлиш мумкин?

Жавоб: Қориннинг дам бўлиши

Добавлено: 18 окт 2018, 10:49
Шифокор
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Ғалати туюлиши керак эмас, малакали гастроэнтерологда даволаниб, ичак микрофлораси, ҳазм фермантлари иши, ейиш-ичиш одатларидаги нуқсонлар ва бошқа сабабларни бартараф этиш керак. Бундан ташқари психосоматик тарафдан “ҳазм қилолмаётган” ҳолатларингиз устида руҳшунос билан маслаҳатлашиш керак холос.
Бир умр кўмир ичиб яшамайсизку, шу боис ҳолатни келтириб чиқараётган сабаблардан қутулишга ҳаракат қилишингиз керак. Аллоҳ комил шифо берсин.