Саҳифа 1 дан 1

Даво излаб

Добавлено: 26 окт 2018, 20:37
Azizabonu
Куп выделение келади (шаффоф, ок) лекин узр хукмига тушмайман. Шифокорларда мукаммал даволансам хам (антибиотик, шамчалар ва х.к)100%йокалмайди бу. Гинекологлар бу нарса табииий, сог аелда хам булиши керак йокотиб булмайди дийишди. Тахоратимга жудаям халал бермокда, хатто истинжодан сунг артинсам сочикда шаффоф, ок, хидсиз парда колади, кайта кайта истинжо киламан жуда нокулай, лекин хеч каерим безовта килмайди. Бу нима касаллик ва кандай бундан кутиламан?

Жавоб: Даво излаб

Добавлено: 07 ноя 2018, 10:27
Шифокор
Ва алайкум ассалом! Азизабону, бир дона катта анорни бури билан (яъни кесмасдан) 5 литр сувда қайнаб чиққач, паст оловда 30 дақиқа қайнатинг. Сўнг ёнғоқ катталигида аччиқтош (квасцы) қўшинг. Шундай қайнатма билан кунда ванна қилиб (остингизга) ўтиринг. Имкон қадар иссиқ бўлсин. Қуритиб артинг ва аччиқ тошли мунчоқ (Кўкалдош китоб расталаридан сўранг)ни бир дона миқдорида қинга киритинг ва устидан Нистатин малҳамини пахтага кўпроқ суркаб қинга қўйиб кечасига қолдиринг. 1 ҳафта давом эттиринг, қутуласиз, ин шаа Аллоҳ.
Албатта қуруқ иссиқ юришга тиришинг. Совуқ сувда таҳорат қилманг. Аксида ҳолат қайталанади.

Жавоб: Даво излаб

Добавлено: 09 ноя 2018, 08:11
Azizabonu
Рахмат Аллох ниятларизга етказсин.

Жавоб: Даво излаб

Добавлено: 11 ноя 2018, 11:08
Nilufar Sharipova
Шифокор писал(а):
Ва алайкум ассалом! Азизабону, бир дона катта анорни бури билан (яъни кесмасдан) 5 литр сувда қайнаб чиққач, паст оловда 30 дақиқа қайнатинг. Сўнг ёнғоқ катталигида аччиқтош (квасцы) қўшинг. Шундай қайнатма билан кунда ванна қилиб (остингизга) ўтиринг. Имкон қадар иссиқ бўлсин. Қуритиб артинг ва аччиқ тошли мунчоқ (Кўкалдош китоб расталаридан сўранг)ни бир дона миқдорида қинга киритинг ва устидан Нистатин малҳамини пахтага кўпроқ суркаб қинга қўйиб кечасига қолдиринг. 1 ҳафта давом эттиринг, қутуласиз, ин шаа Аллоҳ.
Албатта қуруқ иссиқ юришга тиришинг. Совуқ сувда таҳорат қилманг. Аксида ҳолат қайталанади.

Ассалому алайкум! Бу усул шамолашларни кетказадими?

Жавоб: Даво излаб

Добавлено: 12 ноя 2018, 21:52
Ummuzinnur
Ассалому алайкум! Аёллар орасида керакли саволни берибсиз. Фойдали жавоб учун ҳам раҳмат. Яна бир савол келажакда фарзандли бўлишни истаган аёлларга тавсия қилинадими ёки мумкин эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Даво излаб

Добавлено: 17 ноя 2018, 10:25
Шифокор
Nilufar Sharipova писал(а):Ассалому алайкум! Бу усул шамолашларни кетказадими?


Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Анор ва аччиқтошда, зикр мунчоқда буриштирувчи, яллиғланишга қарши, нистатинда эса замбуруқга қарши шифо ҳусусияти бор. Шу билан бирга шиллиқ ажралишини камайтириш ва қин торайиши самараси ҳам бор. Нафли бўлсин.

Жавоб: Даво излаб

Добавлено: 17 ноя 2018, 10:28
Шифокор
Ummuzinnur писал(а):
Ассалому алайкум! Аёллар орасида керакли саволни берибсиз. Фойдали жавоб учун ҳам раҳмат. Яна бир савол келажакда фарзандли бўлишни истаган аёлларга тавсия қилинадими ёки мумкин эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Мумкин фақат 10 кун муолажа, 1 ҳафта танаффуси билан 3 бора такрорлаган маъқул.
Яъни ойлаб-йиллаб буни қўллаш қин деворлари шиллиқ ишлаб чиқаришини ҳаддан зиёд камайтириб юбориши, кейин эса аёлларни ҳаддан зиёд қуруқлик қийнаши пайдо бўлиши мумкин. Қин ичидаги нордон муҳит ҳаддан зиёд ортиб кетса у уруғ хужайраларга салбий таъсир этиши бор. Шу боис ҳар яхши тавсияда ҳам меёрни қўллаш лозим. Аксида энг олий саналган нафли даво усуллари ҳам акс таъсирга сабаб бўлиб қолмасин.

Жавоб: Даво излаб

Добавлено: 15 дек 2018, 23:15
Шифокор
Nilufar Sharipova писал(а):Ассалому алайкум! Бу усул шамолашларни кетказадими?


Ва алайкум ассалом! Азизагинам, илтимос, бироз сабр. Бу мавзудаги саволларга режамизда интерактив семинар (фаол иштирок этишингиз мумкин бўлган дарс) ўтказиш бор. Ин шаа Аллоҳ вақти ҳақида хабар қиламиз. Хассос масалаларни сайтда тўлиқ ёритишнинг имкони йўқ ва ҳаё юзасидан жавобларни сайтга жойлаш ҳам маъқул эмас. Ёпиқ дарсларда ин шаа Аллоҳ бунданда мухимроқ ва ҳассосроқ барча опа-сингилларимизни қийнаётган саволларга қодир қилганча тўлиқ жавоб бераман, насиб. Биз билан биргаликларингиздан ниҳоятда қувондим. Сафимиз кенгайиб, мухлисаларимиз зиёда бўлиб боришида қўшаётган хиссаларингиз, фаол иштирокларингиз учун алоҳида ташаккурларим.