Эрозиянинг давоси борми?

Ummu Oisha.
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 22 ян 2018, 09:56

Эрозиянинг давоси борми?

Пост Ummu Oisha. » 28 дек 2018, 19:17

Ассалому алайкум! Менда бир неча кун олдин ҳайздан фарқлироқ бўлган жигарранг ажралма кела бошлади. Дарҳол шифокорга мурожат қилдим. Шифокор менда эрозия борлигини айтди. Бундан олти ой илгари ҳам ҳудди шу ташхис билан (14 кунлик шамча) орқали даволаниб, химоя воситаси ўрнаттиргандим. Сизга саволим шуки буни уй шароитида қайталанмаслик учун доимий қилиб юрадиган табиий даво усули борми? Умуман бу касаллик ҳақида чуқурроқ маълумот берсангиз. Унинг қандай асоратлари мавжуд?

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Эрозиянинг давоси борми?

Пост Шифокор » 03 фе 2019, 16:04

Ва алайкум ассалом! Қайта-қайта бачадон бўйни эрозия бўлиши қиннинг нормал флораси бузилиши, туғуруқ ва механик таъсирланишлар оқибатида кўп учрайди. Уй шароитида қин флорасини тиклаш учун ФЕМИЛЕКС шамчаларини уйку олдидан ишлатиш мумкин. Аммо сиз ёзган ҳолатда аввал кольпоскопия текшируви, зарур бўлса ПАП тест, уч нуқтадан суртма текширувлари, трансвагинал (қин оркали УЗИ) қилиниши лозим бўлади. Қайталамаслик учун бу зарур. Натижаларга кўра малакали гинеколог давоси ўтказилади.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон