Саҳифа 1 дан 1

Спиртда сақланган женшенни ичиш жоизми?

Добавлено: 02 ян 2019, 20:36
Iymona
Ассалому алайкум. Аллоҳ таоло ишларингизни хайрли, барокатли қилсин. Турмуш қурганимизга 2 йилдан ошган бўлса-да, фарзандимиз йўқ. Буни сабабини ҳам аниқладик. Шифокорлар турмуш ўртоғимга женшинни настойкасини, яъни, спиртда сақланганини 15 томчидан 2 маҳал ичишни буюришди. Буни ичиш жоизми?

Жавоб: Спиртда сақланган женшенни ичиш жоизми?

Добавлено: 24 авг 2019, 19:07
Шифокор
Ва алайкум ассалом. Спиртли настойкаларнинг ҳеч бирини тавсия қила олмайман. Таркибида женшен сақловчи доривор воситалар талай. Масалан, Полижен, унда нафақат женшен, балки витаминлар ҳам мавжуд. Алфагин ҳам таркибида женшен тутувчи дармондоридир. Дориларни шифокор маслаҳати билан ичишингизни тавсия қиламан.