Намозларни вақтида ўқий олмаяпман

Aminakhan
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 06 окт 2018, 12:29

Намозларни вақтида ўқий олмаяпман

Пост Aminakhan » 18 ян 2019, 10:52

Ассалому алайкум. Мен 23 ёшдаман. 5 ойлик фарзандим бор. Намозларни вақтида ўқий олмаяпман. Бунга сабаб туғруқдан кейин нифос икки ойдан ортиқ келишидир. Шифокорга учрадим. Туғруқ пайтидаги ҳолатлар бўлиб, кейинги туғруқдан сўнг бундай қон келиши барҳам топишини, яхшиланиб кетишини таъкидлади. Биз эса турмуш ўртоғим билан кейинги фарзандни 3 йилдан кейин режалаштираётган эдик.
Намозни ҳам бир неча кун ўқийман. Яна қонаш кузатилади ёки жигарранг қизғиш ажралмалар келади. Ҳайз вақтларим ҳам пала-партиш бўлиб кетган. Бундай ҳолатларда мен қандай йўл тутишим керак?

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб:Намозларни вақтида ўқий олмаяпман

Пост Шифокор » 13 окт 2019, 01:59

Ва алайкум ассалом. Кейинги туғруқни кутмай пластик жарроҳлик амалиётини қилдириб муаммони ҳал этсангиз бўлади. Намоз масаласига келсак, сиз ҳайз кунларингизни ва унинг давомийлигини билишда масъулиятли бўлишингиз керак. Ҳайзнинг энг оз муддати 3 кун бўлиб, энг кўпи 10 кун ҳисобланади. Сизда кузатилаётган бу қон истиҳоза қони ҳисобланади ва у сабабли намозларингизни тўхтатмайсиз. Ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат олиб, уларни адо этиб бораверасиз. Китоб дўконларидан “Аёллар учун энг зарурий фиқҳий масалалар” номли китобни харид қилиб, ундаги ҳайз ва поклик, истиҳоза масалаларини қунт билан ўқиб чиқишингизни маслаҳат бераман. Аллоҳ шифо берсин!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон