Gaz to'planishi

Sofia
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 21 сен 2017, 07:37

Gaz to'planishi

Пост Sofia » 29 ян 2019, 22:56

Assalamu alaykum , Meni ancha yildan beri qorinda gaz to'planishi qiynab keladi, bolaligimdan , xronicheskiy bo'b qolgan, namozlarimda ham ushash qiyin uzog'i bilan yarim soat ushlay olaman, hozir oilaliman turmush urtog'imga bu yoqmaydi, uzim doim xijolatdaman, nima qilay qanday qutulish yo'llari bor... iltimos maslahat bering. Alloh Subhanahu va Ta'ala ilohim Rozi bulsin! Rahmat!

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Gaz to'planishi

Пост Шифокор » 13 окт 2019, 01:28

Ва алайкум ассалом ,бу ҳолат алоҳида касаллик эмас ,балки организмингиздаги айрим органларингиз ишидаги функционал ёки органик ўзгаришлари белгиси сифатида юзага келадиган симптомдир . Тиббиётда метеоризм деб аталади . Метеоризм гастроэнтерит, колит , дисбактериоз, ўт қопининг яхши ишламаслиги ( холецистит) , панкреатит , гижжа касалликлари, айрим ичак ҳосилалари ва хатто неврозда кузатилади . Маслаҳатим гастроэнтерологга ва невропатологга кўриниб , шу касалликларни истисно қилдиринг. Мавжуд бўлса , даволансангиз ўз-ўзидан метеоризм бартараф бўлади .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон