Қорнимда газ тўпланишидан қийналаман

Sofia
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 21 сен 2017, 07:37

Қорнимда газ тўпланишидан қийналаман

Пост Sofia » 29 ян 2019, 22:56

Ассалому алайкум. Болалигимдан бери қорнимда газ тўпланишидан қийналиб келаман. Таҳоратни ярим соат ушлай оламан. Оилалиман. Бу ҳолатимдан доим хижолат чекаман. Бу хасталикдан қандай қутулиш йўллари бор?

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб:Қорнимда газ тўпланишидан қийналаман

Пост Шифокор » 13 окт 2019, 01:28

Ва алайкум ассалом. Бу ҳолат алоҳида касаллик эмас, балки танангиздаги айрим органлар ишидаги функционал ёки органик ўзгаришлари белгиси сифатида юзага келадиган симптомдир. Тиббиётда метеоризм деб аталади. Метеоризм гастроэнтерит, колит, дисбактериоз, ўт қопининг яхши ишламаслиги (холецистит), панкреатит, гижжа касалликлари, айрим ичак ҳосилалари ва ҳатто неврозда кузатилади. Гастроэнтерологга ва невропатологга кўрининг. Улар ташхиси ва маслаҳати билан даволансангиз, ўз-ўзидан метеоризм бартараф бўлади.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон