Фарзандимнинг хотираси паст

Horun Ar Rashid
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 23 дек 2018, 11:50

Фарзандимнинг хотираси паст

Пост Horun Ar Rashid » 01 фе 2019, 22:12

Ассалому алайкум. Фарзандимнинг хотираси паст. Хотирасини ривожлантириш учун табиий маҳсулотлар ёки табиий дорилардан фойдаланса бўладими? Улар асосан қайсилар?

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Фарзандимнинг хотираси паст

Пост Шифокор » 13 окт 2019, 01:09

Ва алайкум ассалом. Хотира пасайиши нафақат катталарда, балки болаларда ҳам тез-тез учраб турувчи ҳолат. Паришонхотирлик сабаб кутилмаганда қатор муаммолар келиб чиқаверади. Aммо шуниси қувонарлики, ўз вақтида берилган эътибор туфайли эслаш қобилиятини тиклаш ва мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган маҳсулотлар хотирани яхшилаш учун ғоят фойдали ҳисобланади.
Балиқ. Бу маҳсулотни кўпроқ ақлли бўлишни истаганлар истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, яримтўйинган омега-3 ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миядаги қон таъминотини яхшилайди.
Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.
Помидор. Унинг таркибидаги ликопен антиоксидловчиси мия катакчаларига зиён етказувчи ва ақли пастликка олиб келувчи ёрқин радикаллардан халос бўлишда ёрдам беради.
Олма шарбати. Унинг таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресс (хотиранинг ва ақл- идрокнинг сусайиши)лардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Ёнғоқ. У дофаминга бой бўлиб, фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнғоқ бу бир суткалик меъёр. Шунингдек, ёнғоқлар миянинг барвақт қариб қолишининг олдини олади.
Саримсоқ пиёз. Унинг таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани тиклайди, шу билан бирга, миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига ҳам тўсқинлик қилади. Рух. У ҳам хотирани яхшилайди. У балиқ, қўзоқли (стручковой) маҳсулотлар ва нон таркибида мавжуд. Йод. Миянинг нормал фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Aқлий қобилият ва кайфиятга таъсир этади. Балиқ, карам ва хурмо таркибида кўп миқдорда йод мавжуд. Танада йод етишмаса, мия фаолияти сусаяди. Шунинг учун ҳам олма, нок ва узум каби мевалардан кўп миқдорда истеъмол қилиб юринг.
Магний. Нерв импулсларини ўтказишга жавобгар. Ёнғоқ, ловия, соя, гречка, какао ва лавлаги магнийнинг кони ҳисобланади.
Темир. Эслаб қолиш лаёқати ва диққатнинг жамланиши учун жуда муҳим. Темир кўп миқдорда гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва кўк сабзавотлар таркибида мавжуд. Витамин С наъматак, қора қарағат (смородина), четан (рябина), чаканда (облепиха), қизил қалампир, ер қалампир, петрушка, пиёз, шивит (укроп) ва карам таркибида мавжуд.
В витаминлар гуруҳи. Aсаб тизимини уйғунлик билан ишлаши учун муҳим. В1 кепак, нўхат, ёрмалар, ёнғоқ, жигар, тухум сариғи ва сутда, В12 гўшт, мол жигари, балиқ маҳсулотлари таркибида кўплаб учрайди. Қуйидаги маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш орқали паришонхотирликдан халос бўлишингиз мумкин: бошпиёз мия ҳужайраларини аъло даражада кислород билан тўйинтиради. Ясмиқ (чечевица) дони ақлнинг тиниқлигини таъминлайди ва фикрлаш қобилиятини тезлаштиради.
Лимон интеллектуал салоҳиятнинг тикланиши ва мустаҳкамланишида ёрдам беради. Шунингдек, ялпизли чой ҳам ғоят фойдали. Чунки ялпизнинг ҳиди миянинг фаолиятини яхшилайди, хотирани мустаҳкамлайди.
Болага невропатолог тавсияси асосида ёшига қараб Интеллан (сироп ва капсула кўринишида), Ноотропил, Фенотропил каби ноотроп препаратлардан бирини бериш мумкин.

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Болалар онгини ривожлаш

Пост Шифокор » 13 окт 2019, 01:12

Боланинг ёшига қараб ва невропатолог кўриги ва тавсияси асосида қуйидаги ноотроп препаратлардан бирини бериш мумкин : Интеллан ( сироп ва капсула куринишида ) , Ноотропил , Фенотропил .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон