Қўлтиқнинг терлаши

Ummu Oisha.
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 22 ян 2018, 09:56

Қўлтиқнинг терлаши

Пост Ummu Oisha. » 15 март 2019, 22:59

Ассалому алайкум, яқин дугонамнинг қўлтиғи жуда ҳам кўп терлайди. Буни даволашнинг энг самарали усуллари борми?

Шифокор
Постлар: 489
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Қўлтиқнинг терлаши

Пост Шифокор » 30 апр 2019, 02:32

Ва алайкум ассалом. Аввало, терлашни келтириб чиқараётган сабабларни излаш ва уни бартараф қилиш керак. Агар унда Рейно касаллиги, ревматоид артрит, терининг замбуруғли касалликлари, эндокрин касалликлар, неврологик касалликлардан бири бўлса, мутаносиб равишда ўша касалликларга қарши терапия ўтказилса, бу нохуш ҳолат ўз-ўзидан ўтиб кетади. Албатта, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тез-тез чўмилиб туриш бирламчи ўринда туради. Дерматолог, невропатолог ва эндокринолог мутахассислари кўригидан ўтишни тавсия қиламан.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 7 меҳмонлар