homilani tushiruvchi tabletkalar

sobriya.
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 21 окт 2017, 21:30

homilani tushiruvchi tabletkalar

Пост sobriya. » 25 апр 2019, 14:00

Assalomu alaykum xurmatli Nilufar opa, avvalo qilayotgan beminnat xizmatlariz va yordamizdan Alloh rozi bo'lsin va buni bardavom qilsin, men bir singlimizni iltimosiga ko'ra savol yo'llayapman. Bilamizki xozirda homilani tuwiruvchi tabletkalar ommaviylawgan. Garchi bezarar deyishsa xam buni salbiy holatlari xaqida bilmoqchimiz. Javob un oldindan raxmat!

Шифокор
Постлар: 447
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: homilani tushiruvchi tabletkalar

Пост Шифокор » 03 май 2019, 18:36

Ассалому алайкум. Хомилани суньий равишда ҳомила туширувчи дори воситалари ёрдамида туширишга уриниш ,яьни медикаментоз аборт асоратларига қуйидагилар киради :
1.Катта миқдорда қон йўқотиш ( хатто у ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши эхтимоли бор)
2.Нтўлиқ аборт.
3. Тугалланмаган аборт (ҳомиладорлик давом этаверади)
4.Гормонал бузилишлар ( ҳайз циклининг бузилиши ва бепуштлик).
5.Бачадон ва ортиқларининг , тухумдон найларининг инфекцияланиши ( абортдан кейинги чоралар кўрилмаганлик оқибатида ).
6. Диспепсия-кунгил айниши,қайт қилиш , ошқозон-ичак системасидаги бошқа асоратлар.
Ҳаммасидан аввало жиддий сабаб бўлмай туриб Охират Кунидаги бегуноҳ норасидани қатл этганлик учун жавоб бериш !

sobriya.
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 21 окт 2017, 21:30

Жавоб: homilani tushiruvchi tabletkalar

Пост sobriya. » 21 май 2019, 05:10

Assalomu alaykum xurmatli Nilufar opa, avvalo savolimga bergan javobingiz uchun minnatdorman, uzr savolni mukammal bermaganim uchun, menda xomila 5 xaftalik bo'lganida o'sishdan to'xtab rivojlanmay qolgani sababli wu tabletkani ginekolog vrach tavsiya qildi va siz aytgan xolatlar menda deyarli kuzatildi, ayniqsa qon ketiw xolati. Men endi sogligimni tiklash uchun nimalarga e'tibor berishim kerak?
Javob uchun oldindan raxmat va Alloh beminnat xizmatlaringgizdan rozi bo'lsin va buni ajrini ming barobar qilib bersin!

Шифокор
Постлар: 447
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: homilani tushiruvchi tabletkalar

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 17:01

Шифокор писал(а):Ассалому алайкум. Хомилани суньий равишда ҳомила туширувчи дори воситалари ёрдамида туширишга уриниш ,яьни медикаментоз аборт асоратларига қуйидагилар киради :
1.Катта миқдорда қон йўқотиш ( хатто у ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши эхтимоли бор)
2.Нотўлиқ аборт.
3. Тугалланмаган аборт (ҳомиладорлик давом этаверади)
4.Гормонал бузилишлар ( ҳайз циклининг бузилиши ва бепуштлик).
5.Бачадон ва ортиқларининг , тухумдон найларининг инфекцияланиши ( абортдан кейинги чоралар кўрилмаганлик оқибатида ).
6. Диспепсия-кунгил айниши,қайт қилиш , ошқозон-ичак системасидаги бошқа асоратлар.
Ҳаммасидан аввало жиддий сабаб бўлмай туриб Охират Кунидаги бегуноҳ норасидани қатл этганлик учун жавоб бериш !

Шифокор
Постлар: 447
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: homilani tushiruvchi tabletkalar

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 17:18

[quote="sobriya."]Assalomu alaykum xurmatli Nilufar opa, avvalo savolimga bergan javobingiz uchun minnatdorman, uzr savolni mukammal bermaganim uchun, menda xomila 5 xaftalik bo'lganida o'sishdan to'xtab rivojlanmay qolgani sababli wu tabletkani ginekolog vrach tavsiya qildi va siz aytgan xolatlar menda deyarli kuzatildi, ayniqsa qon ketiw xolati. Men endi sogligimni tiklash uchun nimalarga e'tibor berishim kerak?
Javob uchun oldindan raxmat va Alloh beminnat xizmatlaringgizdan rozi bo'lsin va buni ajrini ming barobar qilib bersin![/quote
]Ва алайкум ассалом . Амийн !
Сиз энди қуйидагиларга риоя қилинг : тос аьзолари яллиғланиш касалликлари бўлса ,гормонал дисбаланс бўлса гинеколог ва эндокринолог маслаҳати асосида даволанинг, ТОРЧ инфекциялари бўлса унга қарши даво муолажаларини олинг , томоқда сурункали тонзиллит бўлса ундан ЛОР маслаҳати асосида даволанинг,умуман ҳар қандай аьзодаги сурункали инфекция ўчоқларини йўқотиб ,анемиянигиз бўлса уни даволатиб, иложи борича интергенетик оралиққа риоя қилган ҳолда ( аввалги туғруқ ва кейингиси оралиғини камида 3 йил бўлиши ) ҳомиладорлик учун ҳаракат қилинг .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон