Кўнглим фақат аччиқ нарсаларни тусаса, нима қилай?

Guzalbonu
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 10 апр 2019, 09:02

Кўнглим фақат аччиқ нарсаларни тусаса, нима қилай?

Пост Guzalbonu » 02 май 2019, 10:25

Ассалому алайкум! Мен иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Икки ойлик бўлди. Аччиқ таомлар егим келади. Бошқа таомларни ея олмайман. Ҳар доим аччиқ ейиш ҳомилага зарарли, дейишади. Маслаҳат беринг. Кўнглим фақат аччиқ нарсаларни тусаса, нима қилай? Жавобингиз учун раҳмат!

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Кўнглим фақат аччиқ нарсаларни тусаса, нима қилай?

Пост Шифокор » 02 май 2019, 21:10

Ваалайкум ассалом. Аччиқ таомлар истеъмоли, аввало, ўзингизнинг соғлиғингизга зиён бўлиб, бу ошқозонда гастрит, яра касалликларини келтириб чиқаради. Гармдори таркибида катта миқдорда витамин С бор. Демак, сизга витамин С етишмаяпти, деган хулосага келиш мумкин. Таркибида аскорбин кислотаси (витамин С)ни сақловчи бошқа фойдали озуқалардан: қулупнай, шовул, томатлар, болгар , хрен, хўл мева ва сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. У ҳам ёрдам бермаса, аскорбин кислота (5%-2.0) уколини ёнбошдан олинг .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон