Ona bo`lish

hamidova
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 22 апр 2019, 15:57

Ona bo`lish

Пост hamidova » 08 май 2019, 11:05

Assalomu alekum. men 28 xaftalik homilamni yuragi to`xtab qolganini bildim, shifoxonada uni tabletka berib tug'dirib olishdi. Allohga shukur hammasi yahshi o`tdi. O`zimni sog`lig`im yahshi. Davolash kursini tugatib yena homilador bo`lishni Allohdan umid qilib turiman. Aniqlashligicha yo`ldosh infarkt bo`lgan kengi safar ham shunday bo`ladi degan qo`rquv kuchli, yena shunday hol qaytarilishi ehtimoli qanchalik kuchli.

Шифокор
Постлар: 442
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ona bo`lish

Пост Шифокор » 09 май 2019, 18:24

Ассалому алайкум . Йўлдош инфаркти бу касаллик эмас ,балки асоратдир , яьни уни олдини олишни иложи бор. Менимча сизда қон ивиш системасида патология бўлган ёки биронта бошқа соматик касалликлар бўлган, балки токсикоз кучли кечган бўлиши мумкин .Сурункали пиелонефрит,гломерулонефрит,қон босимининг юқори юриши, қизамиқ, сувчечак,герпес,токсоплазма, цитомегаловирус, қон томирлар варикози,тромбофлебитлар ,васкулит, ўткир ангина ,АФ синдром мана шулар йўлдош инфарктига замин яратувчи касалликлар ҳисобланади . Ҳомиладорликда барвақт учётга туриш ва юқоридаги касаликлар бўлганида аввалдан даволаниб, ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилиш ҳамда илк 14-16 ҳафталарда ҳомила скрининг, допплерини ўтказиш келгусида бундай нохушлик бўлиши прогнозини яхшилайди.
Умуман олганда 20-25 фоиз ҳомиладорларда у ёки бу даражада бачадон -йўлдош қон айланишининг бузилишлари бўлиб туради ,аммо ҳамма ҳолатда ҳам бу фетопланцентар етишмовчиликка олиб келавермайди . Барвақт ташхис қўйиб, даволаниш асоратларни олдини олади.
Нима бўлган бўлса Аллоҳнинг ҳукми билан бўлган , бунда ҳам хайр бордир , шундай экан куп ўкинманг ва келгуси ҳомиладорликкача юқоридаги касалликларни истисно қилиб даволанинг .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон