Kofe xaqida

alhamdulillah
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 05 май 2019, 23:54

Kofe xaqida

Пост alhamdulillah » 25 май 2019, 03:54

Assalomu alaykum! Savolim bor edi, xar kuni kofe ichish sogliq uchun zararli tomoni bormi? (2 qoshiqcha shakar, 1 qoshiqcha kofe)

Шифокор
Постлар: 442
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Kofe xaqida

Пост Шифокор » 02 Июн 2019, 14:57

Ва алайкум ассалам. Кофени бежизга енгил наркотик деб аташмайди . Таркибида кофеин моддасини тутувчи кофе мунтазам ва куп микдорда истеьмол килиб борилганида унга нисбатан рухий карамлик юзага келиши мумкин. Кофе кишини тетик килиши , кайфиятини кутариб , бироз лаззатлантириши сир эмас , аммо уни суистеьмол килиш нерв системасига ,юрак- кор томир системасига , эндокрин системага ва хатто аел фертиллигига салбий таьсир курсатади. 20 хафталик муддатли хомиладорларда куп кофе ичиш окибатида прогестерон гормони дисбаланси сабабли муддатидан аввалги хомила тушишлари 30% гача ошиши кайд килинган !
Шунингдек кофе истеьмолини купайтириш калий, магний ,витамин В1 ва В6 ларни танкислигига ва суяк остеопорози касалликларига олиб келади . 1литр кофе таркибида 1500мг кофеин моддасини саклайди .Суткалик мумкин булган микдор эса 1000мг дан ортмаслиги лозим , янаям яхшироги 500-600мг дан ортмаган микдордир (5-6 чашкача ) . Демак , ана шу микдорга риоя килинса турли касалликлар ,асоратлар юзага келиш хавфини олди олинган булади , сиз таькидлаган микдор хам ушбу меьер чегарасида . Аммо зарари фойдасидан куп булган бу махсулотни манфаатлирогига ,масалан , 1стакан сутга еки икки дона олма еки бошка меваларга алмаштиришингизни тавсия килган булар эдим .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон