Ҳар куни кофе ичиш соғлиқ учун зарарлими?

alhamdulillah
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 05 май 2019, 23:54

Ҳар куни кофе ичиш соғлиқ учун зарарлими?

Пост alhamdulillah » 25 май 2019, 03:54

Ассалому алайкум! Ҳар куни кофе ичиш соғлиқ учун зарарлими?

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Kofe xaqida

Пост Шифокор » 02 Июн 2019, 14:57

Ва алайкум ассалом. Таркибида кофеин моддасини тутувчи кофе мунтазам ва кўп миқдорда истеъмол қилинса, унга нисбатан руҳий карамлик юзага келиши мумкин. Кофе кишини тетик қилиши, кайфиятини кўтариб, бироз лаззатлантириши сир эмас, аммо уни кўп истеъмол қилиш нерв системасига, юрак-қон томир системасига, эндокрин системага ва, ҳатто аёл фертиллигига салбий таъсир кўрсатади. 20 ҳафталик муддатли ҳомиладорларда кўп кофе ичиш оқибатида прогестерон гормони дисбаланси сабабли муддатидан аввалги ҳомила тушишлари 30 фоизгача ошиши қайд қилинган.
Шунингдек, кофе истеъмолини кўпайтириш калий, магний, витамин В1 ва В6ларни танқислигига ва суяк остеопорози касалликларига олиб келади. Бир литр кофе таркибида 1500 мг. кофеин моддасини сақлайди. Суткалик мумкин бўлган миқдор эса 1000 мг.дан ортмаслиги лозим, янаям яхшироғи, 500-600 мг.дан ортмаган миқдордир (5-6 чашкача). Демак, ана шу миқдорга риоя қилинса, турли касалликлар, салбий асоратлар юзага келиш хавфи олди олинган бўлади. Зарари фойдасидан кўп бўлган бу маҳсулотни манфаатлироғига, масалан, бир стакан сутга ёки икки дона олмага ёки бошқа меваларга алмаштиришингизни тавсия қилган бўлар эдим.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон