Рузада цистит

Аксунгуль
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2019, 20:56

Рузада цистит

Пост Аксунгуль » 31 май 2019, 12:58

Ассаламу алайкум. Менда хронический цистит бор. Антибиотиклар билан даволансам хам тез тездан цистит булавераман. Руза тутишни бошлагандим, каттик приступ булди. Гинекологдан сурасам организмдаги туз чикишидан деди.Эртасидан рузани очдим. Руза очганимга 2 кун булганига ва куп сув ичишимга карамай, хожатга чикиш жуда огрикли. Рузамни тута олмаятганимга жуда кийналяпман. Илтимос маслахат беринг.

Шифокор
Постлар: 442
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Рузада цистит

Пост Шифокор » 02 Июн 2019, 12:35

Ва алайкум ассалам. Циститни сурункали формасини даволаш унга сезувчан антибиотикларни узок вакт давомида кабул килинганидагина етарлича самара беради . Агар уткир асоратланмаган циститни даволаш учун 5-7кун кифоя килса, сурункали формасини камида 3 ой даволаш керак . Сиз ана шундай даво олганмисиз ? Шунингдек пешобни антибиотикларга сезувчанликка бак экмасини утказиб, шу оркали танлаб олинган антибиотикни етарли микдорда ва дорини кабул оралигини бузмай , уз вактида ичиш шарт . Ендош органлар ,яьни бачадон ва унинг ортиклари яллигланиш касалликларини хам ,агар улар мавжуд булса, даволатинг .
Антибиотиклардан сийдик трактига энг яхши таьсирга эгалари Офлоксацин, Нолицин , Левофлоксацинлар , Цефтриаксон ,Цефамезин ва Монурал хисобланади . Бак экмадан 3 кун аввал хеч кандай антибиотик олинмаган булиши кераклигини инобатга олинг .
Хозирча рузанинг санокли кунларигина колди , унинг фазилатларидан бахраманд булай десангиз Монурал ( киска муддатда таьсир килувчисамарали антибиотик восита ) нигина тавсия кила оламан ( шифокорингиз маслахати билан албатта ! ) , сахарликдан аввал еки ифтор пайтида бир марта кабул килинади .Кушимча равишда Цистон еки Канефрон 2таблеткадан 2махал ( сахарлик ва ифторлик пайтида ) кабул килишингиз мумкин . Аллох, енгиллик берсин !


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон