Саҳифа 1 дан 1

Цистит рўза тутишимга ҳалақит қилмоқда, нима қилай?

Добавлено: 31 май 2019, 12:58
Аксунгуль
Ассаламу алайкум. Менда сурункали цистит бор. Антибиотиклар билан даволансам ҳам тез-тез цистит бўлавераман. Рўза тутишни бошлагандим, қаттиқ приступ бўлди. Гинекологдан сўрасам, организмдаги туз чиқишидан, деди. Эртасидан рўзани очдим. Рўза очганимга 2 кун бўлганига ва кўп сув ичишимга қарамай, ҳожатга чиқиш жуда оғриқли. Рўзамни тута олмаяпман. Илтимос, маслаҳат беринг.

Жавоб: Цистит рўза тутишимга ҳалақит қилмоқда, нима қилай?

Добавлено: 02 Июн 2019, 12:35
Шифокор
Ва алайкум ассалом. Циститни сурункали формасини даволаш унга сезувчан антибиотикларни узоқ вақт давомида қабул қилинганидагина етарлича самара беради. Агар ўткир асоратланмаган циститни даволаш учун 5-7 кун кифоя қилса, сурункали формасини камида 3 ой даволаш керак. Сиз ана шундай даво олганмисиз? Шунингдек, пешобни антибиотикларга сезувчанликка бак экмасини ўтказиб, шу орқали танлаб олинган антибиотикни етарли миқдорда ва дорини қабул оралиғини бузмай, ўз вақтида ичиш шарт. Ёндош органлар, яьни бачадон ва унинг ортиқлари яллиғланиш касалликларини ҳам, агар улар мавжуд бўлса, даволатинг. Антибиотиклардан сийдик трактига энг яхши таъсирга эгалари Офлоксацин, Нолицин, Левофлоксацин, Цефтриаксон, Цефамезин ва Монурал ҳисобланади. Бак экмадан 3 кун аввал ҳеч қандай антибиотик олинмаган бўлиши кераклигини инобатга олинг.