Саҳифа 1 дан 1

Қон босимимнинг ошишига сабаб нима?

Добавлено: 07 Июн 2019, 10:46
Qalbimda_imon
Ассалому алайкум. Ёшим 25 да. Туққанимга 8 ой бўлди. Шу боламга ҳомиладор бўлганимдан бери салга қон босимим ошадиган бўлиб қолди. Баъзида озгина сиқилсам, баъзида бесабаб ошади. Ўзимни совуқмижоз деб ҳисоблардим, чунки хамирли таом, карам, лимон есам, қорним оғриб қолади. Қон босими ошиб туришига, қорин оғришига сабаб нима? Бу ҳолат ҳомиладорлик ва эмизиш давридагина кузатиладими? Кейинчалик бу хасталик қолиб кетармикин?

Жавоб: Қон босимимнинг ошишига сабаб нима?

Добавлено: 26 Июн 2019, 17:41
Шифокор
Ва алайкум ассалом. Одатда ҳомиладорлик пайтида қон босими ошадиган беморларда туғруқдан кейинги бир неча ҳафта давомида қон босими меъёрга қайтиши керак. Агар шу давр мобайнида қон босими меъёрга қайтмаса, бундай ҳолатда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиши зарур. Эмизикли аёлда қон босимининг ошиши унинг лактацион қобилиятига, яъни сут ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир кўрсатади. Бунда қон томирларининг спазми сабабли сут ишлаб чиқарилиши камаяди. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар исталган антигипертензив (қон босимини туширувчи) препаратларни қабул қила олмайди. Уларга, аввало, руҳий барқарорлик, тинч, осойишта муҳит, жисмоний ва руҳий зўриқишларни чеклаш бирламчи номедикаментоз даво чоралари ҳисобланади. Медикаментоз давони эса махсус текширувлардан сўнг шифокор белгилайди.