Саҳифа 1 дан 1

Буйрагимда тузлар бор, қандай даволансам бўлади?

Добавлено: 08 Июн 2019, 04:12
Xadicham....
Ассалому алайкум. Ёшим 30 да. Буйрагимда кўп миқдорда тузлар бор, анча даволандим. Буйракларим доим оғриб туради. Аппаратга тушсам, мутахассис йирик туз бор, бошқа муаммо йўқ, деган. Яна сийдик йўлида микроб ва грибогим бор. Даволандим, аммо буйрак оғриганида жинсий аъзода ачишиш, қичишиш кучайиб, ноқулай ҳолга тушиб қоламан. Хожатга жуда кўп қатнайман. Баъзида қизиб кетаман. Озгина иш қилсам, ҳолсизланиб ҳансираб коламан. Маслаҳат беринг, илтимос.

Жавоб:Буйрагимда тузлар бор, қандай даволансам бўлади?

Добавлено: 19 Июн 2019, 16:32
Шифокор
Ва алайкум ассалом. Энг аввало, малакали урологга учраб, сабр билан даволанинг, буйрак тошлари ҳосил бўлишини олдини олинг. Агар бу тузларнинг қандай табиатга эга эканлигини аниқлаб, сўнг даволансангиз, давонинг нафи бўлади. Буйрак тузлари оксалатли ва фосфатли турларга бўлинади, буйрак тош ва тузларини эритишда буни билиш аҳамиятли! Шундай туз ҳайдовчи дори воситалари борки, улар фақат фосфат тузларигагина таъсир қилади ва шундайлари борки, фақат оксалат тузи ва тошларинигина емириб, парчалайди. Гумонимча, сизни даволаган шифокорлар ана шуни назардан қочирган. Яна бошқа бир омил, етарлича муддат даволанмаслик ва парҳезга риоя қилмаслик доимий равишда дорилар билан даволансангиз ҳам наф бермайди. Ана шу тузлар ҳосил бўлишига олиб келадиган озиқланиш ва ҳаёт тарзини олиб борар экансиз, яъни сизда кам суюқлик ичиш, камҳаракатлилик, ёғли таомлар ва зарарли озуқалар истеъмоли кўп кузатилса, самарага эришишингиз қийин бўлади. Сизда пешоб трактининг инфекцияси, сурункали рецидивли кечиши, мочекислий диатез ташхисини тахмин қилиш мумкин. Маслаҳатим, пешоб умумий таҳлили, Нечипоренко синамаси, қондаги мочевина ва креатинин миқдорлари таҳлилларини ўтказиб, малакали уролог ва нефролог маслаҳати билан даволанинг. Аллоҳ шифо берсин!