Кизим хакида

Xadicham....
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 27 май 2019, 09:48

Кизим хакида

Пост Xadicham.... » 12 Июн 2019, 17:30

Ассалому алайкум! 11ойли кизим тез тез касалликга чалинади жуда нимжон куп даволатдим фойдаси йук худди 6 ойли болага ухшайди жуда хам озгин кадам хам босмайди ойоґлари яхши текширтирдим. Бизда малакали педиатр йук уни иммунитетини кутариш учун кандай дори воситасини берсам булади.

Шифокор
Постлар: 442
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Кизим хакида

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 16:58

Ва алайкум ассалом. Агар даволатиш наф бермаётган экан ёки етарли малакага эга мутаҳассисга мурожаат қилмагансиз ёки болани парваришида хатолик бор ёки даво тактикаси ва ташхис нотўғри қўйилган . Болани Шаҳар болалар диагностика марказига олиб бориб тор доира мутаҳассислари кўригидан ўтказинг , консилиум тарзида қабул қилинган давони олинса иншааллоҳ даво самарали бўлади .
Иммунитетни оширувчи дориларни ўнгга чапга қарамай қўллаб бўлмайди , етарли билимга эга бўлмасдан уни қўллаш ҳатто онкологик касалликларга ҳам олиб келиши эҳтимоли бор . Болада анемия, рахит ,гельминтозлар, ичак касалликлари , мальабсорбция ,микронутриентлар етишмовчилиги ҳолатларига текширтириш керак .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон