Қизим оз бўлса ҳам қадам босмайди, нима қилай?

Xadicham....
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 27 май 2019, 09:48

Қизим оз бўлса ҳам қадам босмайди, нима қилай?

Пост Xadicham.... » 12 Июн 2019, 17:30

Ассалому алайкум! 11 ойлик қизим тез-тез касалликка чалинади. У жуда нимжон, кўп даволатдим. Фойдаси бўлмади. У 6 ойли болага ўхшайди. Озгина бўлса ҳам қадам босмайди. Оёқларини текширтирдим. Бизда малакали педиатр йўқ. Унга иммунитетини кўтариш учун қандай дори берсам бўлади?

Шифокор
Постлар: 450
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Қизим оз бўлса ҳам қадам босмайди, нима қилай?

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 16:58

Ва алайкум ассалом. Агар даволатиш наф бермаётган экан, сиз етарли малакага эга мутахассисга мурожаат қилмагансиз. Ёки даво тактикаси ва ташхис нотўғри қўйилган. Болани шаҳар болалар диагностика марказига олиб бориб, тор доира мутахассислари кўригидан ўтказинг, консилиум тарзида қабул қилинган давони олинса, иншааллоҳ, даво самарали бўлади.
Иммунитетни оширувчи дориларни етарли билимга эга бўлмасдан қўллаш, ҳатто онкологик касалликларга ҳам олиб келиши эҳтимоли бор. Болада анемия, рахит, гельминтозлар, ичак касалликлари, мальабсорбция, микронутриентлар етишмовчилиги ҳолатларига текширтириш керак.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон