Бўйим паст, қандай дори қабул қилсам ўсаман?

Alimatova Navbahor
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2019, 22:48

Бўйим паст, қандай дори қабул қилсам ўсаман?

Пост Alimatova Navbahor » 15 Июн 2019, 15:17

Ассалому алайкум. Ёшим 19 да. Ёшимга нисбатан бўйим анча паст. Бирон бир дори қабул қилсам бўлмайдими? Қулоғим ҳам оғрийди, доимо шанғиллаб туради. Оёқларим ҳам роса оғрийди. Беҳолман, тез чарчаб қоламан. Маслаҳат беринг, нима қилай?

Шифокор
Постлар: 461
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Бўйим паст, қандай дори қабул қилсам ўсаман?

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 16:47

Ва алайкум ассалом. Бўй масаласига келсак, бу жуда кўп омилларга боғлиқ. Ирсият, модда алмашинувининг бузилиши, гормонал дисбаланс, қалқонсимон без касалликлари, гижжа касалликлари, анемия ва ёшликда ўтказилган рахит, витамин ва микроэлементлар танқислиги ва ҳоказолар. Энг аввало, терапевт ва эндокринолог кўригидан ўтинг. Лимфа безларининг керакли миқдорда ва давомийликда қўлланилган антибиотикотерапиядан кейин ҳам кичраймаслиги чуқурлаштирилган текширув ўтказишга кўрсатма ҳисобланади. ЛОР, невропатолог ва фтизиатр кўригидан ўтинг. Руҳшунос маслаҳати ҳам зарур. Лимфа безларининг катталашуви, беҳоллик, суяклардаги оғриқлар... Бу каби хасталиклар гематолог шифокор кўригини талаб қилади. Унинг тавсиясига кўра даволанасиз. Аллоҳ таоло шифо ато этсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон