Мигрен бош огриги

Guzalbonu
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 10 апр 2019, 09:02

Мигрен бош огриги

Пост Guzalbonu » 16 Июн 2019, 14:25

Ассалом алейкум. Мен 28 ёшдаман. 3.4 йилдан бери бошим тез тез огриб туради. Шифакорларга куринсам аник сабабини топишолмади. Якинда яна шифокорга куринсам мигрен бош огриги деб ташхис куйишди. Бу огрик учун махсус огрик колдирувчи дорилар беришди. Хозир хомиладорман бу пайтда у дориларни ичиш мумкинмас дейишди. Бошим тез тез огрияпти 2.4 кун тухтовсиз огрияпти. Огрикни колдириш учун хеч кандай дори ичолмайман. Жуда азоб беряпди. Бу хомиламга хам ёмон тасир килишидан куркяпман . Илтимос маслахат берсангиз кандай огрикни колдирсам булади. Бирор табиий усули бормикан . Ёки хомиладорликда хам ичиш мумкин булган дори бормикан. Жавобингиз учун рахмат .

Шифокор
Постлар: 447
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Мигрен бош огриги

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 18:14

Ва алайкум ассалом . Ҳозирда ҳомилангиз неча хафталик , нечанчи триместрдасиз ? Айрим огриқни қолдирувчи ностероид воситалар айрим триместрда мумкин агар оғриқ қаттиқ безовта қилса . Мигренни ҳомилага бевосита салбий таьсири йўқ ,аммо сизнинг руҳий ҳолатингизни яхши бўлмаслигини унга таьсири бор . Ҳомиладорликнинг исталган триместрида қабул қилиш мумкин бўлган ягона оғриқ қолдирувчи восита бу парацетамол ҳисобланади . Ностероид яллиғланишга қарши воситалардан напроксен ,ибупрофен ва диклофенаклар эса айрим триместрда мумкин (чегараланган миқдорда иккинчи триместрда ва эрта учинчи триместрда),айримида мумкин эмас ( биринчи триместрда ва учинчи кечки триместрда 32 хафтдагача тухтатилиши керак ). Тўлақонли овқатланинг, пишлоқ ва кофе истеьмолини чегараланг, жисмоний ва руҳий толиқишни олдини олинг , тоза ҳавода кўп сайр қилинг, кўпроқ суюқлик қабул қилинг, рационал овқатланинг .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар