Оғриқни қолдириш учун қандай дори ичсам, зарарсиз?

Guzalbonu
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 10 апр 2019, 09:02

Оғриқни қолдириш учун қандай дори ичсам, зарарсиз?

Пост Guzalbonu » 16 Июн 2019, 14:25

Ассалому алайкум. Мен 28 ёшдаман. Уч-тўрт йилдан бери бошим тез-тез оғриб туради. Шифокорларга кўринсам, мигрен деб ташхис қўйишди. Махсус оғриқ қолдирувчи дорилар беришди. Ҳозир ҳомиладорман, бу пайтда у дориларни ичиш мумкин эмас, дейишди. Бошим тез-тез оғрияпти, баъзан 2-3 кун тўхтовсиз оғрийди. Оғриқни қолдириш учун ҳеч қандай дори ичолмайман. Жуда азоб бермоқда. Бу ҳомиламга ҳам ёмон таъсир қилишидан қўрқяпман. Маслаҳат беринг, қандай оғриқни қолдирсам бўлади? Ёхуд бирор табиий усули борми?

Шифокор
Постлар: 461
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Оғриқни қолдириш учун қандай дори ичсам, зарарсиз?

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 18:14

Ва алайкум ассалом. Ҳозирда ҳомилангиз неча ҳафталик, нечанчи триместрдасиз? Айрим оғриқни қолдирувчи ностероид воситалар айрим триместрда мумкин, агар оғриқ қаттиқ безовта қилса. Мигренни ҳомилага бевосита салбий таъсири йўқ, аммо сизнинг руҳий ҳолатингизни яхши бўлмаслигини унга таъсири бор. Ҳомиладорликнинг исталган триместрида қабул қилиш мумкин бўлган ягона оғриқ қолдирувчи восита ‒ бу парацетамол ҳисобланади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалардан напроксен, ибупрофен ва диклофенаклар эса айрим триместрда мумкин (чегараланган миқдорда иккинчи триместрда ва эрта учинчи триместрда), айримида мумкин эмас (биринчи триместрда ва учинчи кечки триместрда 32 ҳафтагача тўхтатилиши керак). Тўлақонли овқатланинг, пишлоқ ва кофе истеъмолини чегараланг, жисмоний ва руҳий толиқишни олдини олинг, тоза ҳавода кўп сайр қилинг, кўпроқ суюқлик қабул қилинг, рационал овқатланинг.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон