Asabiylik

فطمة
Постлар: 42
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июл 2019, 15:20

Asabiylik

Пост فطمة » 23 Июл 2019, 17:10

Assalomu aleykum! Yoshim 17da bolishiga qaramey, juda yomon asabiylashaman. Arzimagan odamlani gapiniyam kotarolmiman. Agar birortasi mani kuttirsa, borib urib urib tashlagim keladi. Agar singillarim bosa uraman, ular zorga yozgan daftarlarini yoki qilgan mehnatlarini buzib tashlayman, yo yirtib tashlayman. Keyin ozim ham achinib vijdinim qiynaladi. Ota onamni gapinini ham kotarolmayman. Shunga nima maslahat berasiz? Nima qilay?

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Asabiylik

Пост Шифокор » 26 Июл 2019, 21:39

Ва алайкум ассалом . Энг аввало маьнавиятингизга ижобий таьсир кўрсатувчи китобларни ўқинг , стресс вазиятларда ўзингизни қўлга ола олиш кўникмасини ҳосил қилинг . Руҳиятингизга нима салбий таьсир кўрсатаётганини ўзингиз учун аниқлаб олинг ,одатда ўз вақтида ечим берилмаган муаммолар йиғилиб-йиғилиб ушбу каби ҳолатларни чақириши мумкин . Сизни нима бунчалик асабийлаштираётганини билмадим-ку , 17 ёшлик қиз учун бу даражада дарғазаб бўлиш меьёр эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг " Ғазабланма " - деган кўрсатмаларига амал қилинг . Агар жаҳлингиз чиқаётганини сезсангиз ,дарров ҳолатингизни ўзгартиринг : тикка турган бўлсангиз ўтирволинг , ўтирган бўлсангиз ётинг . Аллоҳни зикр қилинг " Аьузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм " ни айтиб бошланг , таҳорат олинг ва истиғфор калималарини кўп-кўп айтинг...Самараси бор ,синалган ... Уйқу ва кун тартибингизда муаммолар бўлса ,бартараф қилинг .Эрта ётишни одат қилинг, кечаси асабларни чарчатувчи кинофильмларни кўрманг ва компьютер,телефон ўйинларини ўйнаманг . Невропатолог ,психолог маслаҳатини олинг , қалқонсимон без касаллигини эндокринологга кўриниб истисно қилинг . Тинчлантирувчи дорилардан Персен ( день тури ) ни 1 таблеткадан 3 маҳал 1-2 ой истеьмол қилиш ва поливитамин комплекслардан таркибида В гуруҳ витаминларини сақловчи турларини , масалан Витамин В комплекс , Мильгамма кабилардан бирини (қарши кўрсатма бўлмаса ) қабул қилишингиз мумкин . Аллоҳ шифо берсин !


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон