Саҳифа 1 дан 1

Сочларим ёрқин ва жилвакор эмас

Добавлено: 24 Июл 2019, 10:55
Nigor0701
Ассалому алайкум!Сочларнинг меъёрдан ортиқ доимий равишда синиши ва гуллаши рангсизланиб бориши организмдаги нимадир етишмаётганидан даракми?Қандай даволаш мумкин?Фен ва дазмолдан деярли фойдаланмайман ниқобла қилиб тураман аммо сочларим соғлом, ёрқин ва жилвакор эмас.Олдиндан раҳмат қимматли вақтингиз ва билимларингизни аямаганингиз учун!

Жавоб: Сочларим ёрқин ва жилвакор эмас

Добавлено: 26 Июл 2019, 20:58
Шифокор
Ва алайкум ассалом. Соч толаларининг кунига 60-100 дона тўкилиши нормал ҳолат. Яъни бунда соч толалари янгиланади. Аммо бундан кўп тўкилса, соч толалари синувчан ва жилвасиз бўлиб қолса, демак, сочларингизни даволаш, озиқлантириш, тиклашга шошилинг!
Бундай ҳолатларнинг асосий сабаблари организмдаги гормонал бузилиш, стресс, витамин етишмовчилиги ва ташқи таъсирлар ҳисобланади.
Соч тўкилиши гормонал бузилиш ёки касаллик аломати ё асорати бўлиши мумкин. Бу жиддий хавф туғдиради. Бундай ҳолатларда косметик воситалар ёрдам бермайди. Бунинг сабаби андроген алопеция касаллиги бўлиши эҳтимоли бор. У эркаклик гормони ‒ тестестерон кўпайиб кетиши оқибатида юзага келади. Бу жараённи тўхтатиш учун эндокринолог кўригидан ўтиб, керакли муолажаларни қилиш лозим. Ўзбилармонлик билан даволаниш эса нафақат сочларингизга, балки бутун организмингиз саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Сочларингиз узоқ вақт давомида кўп тўкилаётган ва синувчан бўлса, энг аввало, қалқонсимон ва ошқозон ости безларини текширтиринг.
Стресс кўп ҳолатларда соч тўкилишига ёки уни жилосизланиб, синувчан бўлишига олиб келади. Қанча кўп асабийлашсангиз, соч тўкилиши шунча фаоллашаверади. Бу жараённи тўхтатиш учун, аввало, тинчланинг ва ортиқча асабийлашмасликни ўрганинг.
Сизга қуйидаги рецептларни тавсия қиламан:
Зайтун ёғи. Ярим стакан зайтун ёғини сув буғида иситинг. Сўнг бармоқларингиз билан бош терисига енгил уқалаб суртинг. Бошингизга полиэтилен қалпоқча кийиб, устидан иссиқ сочиқ ўранг. Бир-икки соатдан кейин бошингизни илиқ сувда шампун билан ювинг. Муолажани 15-20 марта такрорлаш мумкин. Соч тўкилишининг олдини олиш учун эса бу муолажани ҳафтада бир-икки марта такрорлаб туриш кифоя.
Алоэ. 3 ош қошиқ алоэ шарбати, 1 ош қошиқ асал, 1 дона тухум сариғини аралаштириб (1 чой қошиқ саримсоқ пиёз шарбатини ҳам қўшиш мумкин), намланган сочлар ва бош терисига суртинг. 20 дақиқадан сўнг сочларингизни илиқ сувда ювинг.
Хина. Рангсиз хинани ярим стакан қатиқ билан аралаштиринг. Қуюқ бўтқа ҳосил бўлиши керак. Бўтқани сочларингизга суртиб, полиэтилен қалпоқча кийиб, устидан иситилган сочиқ ўранг. Ярим соатдан кейин илиқ сувда чайинг.
Хантал. 1 чой қошиқ қуруқ хантални 2 ош қошиқ аччиқ чой билан аралаштириб, 1 дона тухум сариғи қўшинг. Ниқобни бошга суртиб, полиэтилен қалпоқча кийинг-да, сочиқ ўранг. 20 дақиқадан кейин бошингизни илиқ сув билан ювинг.
Пиёз. Бир-икки дона пиёз шарбатини, худди шунча миқдордаги қатиқ билан аралаштириб, бош терисига суртинг. Полиэтилен қалпоқча ва иссиқ сочиқ билан ўраб қўйинг. 40 дақиқадан кейин сочларингизни илиқ сув билан чайинг. Қатиқ пиёз ҳиди ўткирлигини йўқотишга ёрдам беради.
Уқалаш. Ҳар куни ишдан қайтганингиздан сўнг кечки пайт албатта гарданингиз ва бош терисини енгил уқаланг. Бу бошдаги қон айланишини яхшилаб, соч илдизларига яхши таъсир кўрсатади. Илдизлар яхши озиқланса, соч ўсиши ҳам яхшиланади.
Булар соч структурасини яхшиланишига, уни мустаҳкамланишига ёрдам беради.
Текширув ва таҳлилларингиз гормонлар нормал эканини, стресс ҳоллари кузатилмаганини, фақат витамин етишмаслигини қайд этса, айнан микроэлементлардан магний ва цинк сизга зарур бўлади. Магнецин таблеткасини ҳамда витаминлардан Виталонгни ичишингизни тавсия қиламан. Соч малҳамларингизга А витаминини қўшиб суртинг.

Жавоб: Soch haqida

Добавлено: 26 Июл 2019, 21:17
Nigor0701
Javob uchun katta rahmat.Gormonlarni tekshirtirganimda hammasi normada chiqdi,stress holatlari ham yo'q menda,vitamin yetishmasligidan bo'lsa aynan qaysi vitaminlar orqali davolanishim mumkin?

Жавоб: Soch haqida

Добавлено: 26 Июл 2019, 21:44
Шифокор
Микроэлементлардан магний ва цинк етишмаслигини бартараф қилиш учун Магнецин таблеткасини ичинг ва витаминлардан Виталонгни тавсия қила оламан . Соч малҳамларингизга витамин А ни қўшиб суртинг .

Жавоб: Soch haqida

Добавлено: 27 Июл 2019, 08:22
Nigor0701
Katta rahmat sizga bergan yordamingiz uchun !