Эпилепсия кўп ухлашимга сабаб бўладими?

Nodira_ali
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 12 авг 2018, 20:21

Эпилепсия кўп ухлашимга сабаб бўладими?

Пост Nodira_ali » 31 Июл 2019, 15:20

Ассалому алайкум. 10 йилдан бери эпилепсия касаллигидан дард чекаман. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир анча яхшиман. Бомдодга уйғотувчи соат қўйсам ҳам эшитмай қоламан. Ухлаб қолишимга эпилепсия ҳам сабаб бўлиши мумкинми?

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Эпилепсия кўп ухлашимга сабаб бўладими?

Пост Шифокор » 24 авг 2019, 19:27

Ва алайкум ассалом. Ҳа, бундай ҳолатлар кузатилади. Уйқу бузилишларидан бири ‒ диссомния эпилепсияга хос ҳолат ҳисобланади. Айрим эпилепсияга карши препаратлар ҳам уйқу фазаларига таъсир қилади. Шу омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Агар сиз уйғотувчи соат товушини эшитмаётган ёки ундан таъсирланмаётган бўлсангиз, унинг мусиқа овозини қаттиқроғига ва таъсирлироғига алмаштиринг. Мусиқа овоз оралиғини ҳар 10-15 дақиқага қўйинг. Бу ҳам ёрдам бермаса, яқинларингиздан уйғотиб қўйишларини илтимос қилинг. Барвакт ётишга одатланинг.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон