Epilepsiya haqida

Nodira_ali
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 12 авг 2018, 20:21

Epilepsiya haqida

Пост Nodira_ali » 31 Июл 2019, 15:20

Assalamu alaykum yahshimisiz? Mening epilepsiya kasalligim bor 10 yildan beri. Alhamdulillah hozirda ancha yahshi sudurgi bermay qoldi, Farg'onada davolanyapman. Sizdan so'ramoqchi bo'lganim : Bomdodga budilnik qo'ysam hecham eshitmayman, va uhlagandayam kechroq uhlayman bollarni uhlatib keyin yotaman. Bomdodga turolmay budilnikni ham eshitmay uhlab qolishimga epilepsiya ham sabab bo'lishi mumkinmi? Alloh rozi bo'lsin.

Шифокор
Постлар: 461
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Epilepsiya haqida

Пост Шифокор » 24 авг 2019, 19:27

Ва алайкум ассалам . Ха , булиши мумкин.Уйку бузилишларидан бири - диссомния эпилепсияга хос холат хисобланади . Айрим эпилепсияга карши препаратлар хам уйку фазаларига таьсир килади , шулар хам сабабчи булиши мумкин.
Агар сиз будильник товушини эшитмаетган еки ундан таьсирланмаетган булсангиз, будильник мусикасини темпи каттикрок ва товуши уткиррогига алиштириб куринг , хар 10 -15 дакикага куйинг .Бу хам ердам бермаса хонадондаги бошка якинларингиздан уйготиб куйишларини илтимос килинг ,барвакт етишга одатланинг.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон