Белим қаттиқ оғрийди, нима қилай?

Gulaysha & Muslima
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 13 май 2019, 05:15

Белим қаттиқ оғрийди, нима қилай?

Пост Gulaysha & Muslima » 01 сен 2019, 10:54

Ассаламу алайкум. Тўртинчи фарзандимга 4-5 ҳафталик ҳомиладорман. Ҳали икки ёшга тўлмаган эмизикли болам ҳам бор. Мени бел оғриғи қийнаяпти. Дюфастон, Магне B6 ичяпман. Папаверин свечасидан фойдаланяпман. Барибир оғриқ бор, энкайсам, қаттиқ оғрийди. Қандай маслаҳат берасиз?

Шифокор
Постлар: 487
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Белим қаттиқ оғрийди, нима қилай?

Пост Шифокор » 03 сен 2019, 09:15

Ва алайкум ассалом. Бел оғриғининг сабаблари кўп. Сизнинг ҳолатингизда энг кўп учрайдиган сабаблари бачадон мушаклари тонусини ошиши, пешоб тракти инфекцияси, бел-думғаза умуртқалари остеохондрози ёки диск протрузияси, чурраси, сколиоз, невралгия ёки миалгия бўлиш эҳтимоли бор. Шу сабабли қон ва пешоб таҳлилини ўтказиш, маҳалла шифокори, уролог ва вертеброневролог кўриклари (травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида) ва маслаҳатини тавсия қиламан.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон