Нега дарров шамоллаб қоламан?

Shoira96
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 19 апр 2019, 09:01

Нега дарров шамоллаб қоламан?

Пост Shoira96 » 01 сен 2019, 11:44

Ассалому алайкум. Ҳаво салқин бўлишига қарамай, те-тез чўмиламан. Шундай кезларда дарров шамоллаб қоламан. Нега шундай?

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Нега дарров шамоллаб қоламан?

Пост Шифокор » 03 сен 2019, 07:53

Ва алайкум ассалом. Об-ҳавога қараб кийинишни йўлга қўйинг, иммунитетингизни мустаҳкамлаш чораларини қилинг, рационал овқатланинг. Ҳар куни эрталабки бадартарбия билан камида 15 дақиқа шуғулланинг.
Куз ва қиш фасли иммунитет танқислиги билан ифодаланадиган даврлар ҳисобланади. Бунга бир қанча объектив ва субъектив сабаблар мавжуд:
- қуёш нурининг етишмаслиги (бу витамин Д етишмовчилигини чақиради);
- куз сурункали касалликларни ҳуружлари даври, бу ҳам иммунитетга негатив таъсир кўрсатади;
-совуқ туфайли инсонлар тоза ҳавода камроқ бўлишади, кислород етишмовчилиги эса органларда қон айланишини бузилишини таъминлайди, иммун ҳужайралар ишлаб чиқарилиши пасаяди, вирус ва бактерияларга қаршилик сусаяди;
-истеъмолда мева ва сабзавотларнинг ташқаридан келтириладиганлари кўпаяди (цитрус мевалар, банан ва ҳоказо), табиийки, уларда бир қисм фойдали моддалар йўқотилган, шу сабабдан организм етарли миқдордаги витамин С ва клетчатка билан таъминлана олмайди. Витамин С ‒ энг асосий антиоксидант, клетчатка эса, моддалар алмашинувини яхшилайди.
Бу омиллар организмда моддалар алмашинувини ёмонлаштиради, бактерия ва вирусларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини пасайтиради ва сурункали касалликлар ҳуружи кўпайишига сабаб бўлади. Иммунитетнинг совуқда пасайишини психологик аспекти депрессиядир, у эса қуёш нурларига бевосита боғлиқ ҳолда ишлаб чиқарилувчи серотонин гормони ‒ бахт гормонига боғлиқ. Серотонин ишлаб чиқарилишининг пасайиши депрессияга олиб келиши статистикада кўрилган. Шундай экан, очиқ ҳавода, қуёш нурлари остида юришнинг ҳам гашти бор, ҳам инсон учун фойдали!
Организмни витаминлар билан тўйинтириш иммунитетни кўтарувчи омил ҳисобланади.
1. Витамин С тутувчи маҳсулотлар истеъмолини кўпайтиринг (у фагоцитларни ‒ зарарли микроорганизмларни тарқалишига баръер яратувчи фагоцит ҳужайраларини ишлаб чиқарилишини стимуллайди). Таркибида С витамини бор бўлган аскорбин кислотаси, аскорутин, глюкоза (аскорбин кислота билан), цевикап каби дориларни ичишингиз мумкин. Наъматак, лимон, зайтунни истеъмолда кўпроқ ишлатинг.
2. А ва Е витаминлар ‒ ёшлик ва гўзаллик моддалари. Уларнинг вазифаси эркин радикалларни боғлаш. Дорихоналарда Аевит номи билан сотилади, табиий муқобиллари ‒ балиқ , сабзи, сарёғ, пишлоқ.
3. Селен оқсиллар (селенопротеинлар) манбаи. Унинг вазифаси ‒ совуқ пайтларда ЛОР аъзолари касалликлари, панкреатит, гепатит, юрак-қон томир патологиялари ва тери муаммоларини олдини олиш.
4. Цинк. Уни шифокорлар инфекция (микроб ва вирусларга қарши) учун катта ҳавф ҳисоблайдилар. У организмда иммунитетни пасайтирувчи кортизол гормонини назорат қилади. Совуқ фаслларда цинк препаратлари шамоллаш ва тумовга қаршилик қобилиятини оширади.
5. Темир (Фр) ‒ ишчанлик элементи. Камқонлик ва шамоллашни олдини олади. Бу витамин гўшт, олма, майиз, қизил булғор қалампири, сабзи ва дуккакли маҳсулотларда бўлади.
Озуқа таркибида юқори даражада фойдали моддаларни жамлаган маҳсулотлар бўлиши керак. Мева ва сабзавотлар, денгиз маҳсулотлари, балиқ ёғи, шарбатлар шулар жумласига киради.
Зиравор ва мевалардан чеснок, занжабил, хрен, карам, помидор, ошкўк, дуккаклилар, ёнғоқ, олма витамин А, В5, С, Д, Ф,РР сақлайди.
Бошоқли маҳсулотлардан тайёрланган бўтқалар таркиби Омега 3 ва клетчаткага бой, улар ҳазм жараёнини яхшилайди ва ичакнинг соғлом микрофлорасини шаклланишига ёрдам беради. Соғлом ичаклар эса мустаҳкам иммунитет гаровидир.
Иммунитетни кўтарувчи ичимликларни уй шароитида ўзингиз тайёрлашингиз мумкин. Эрталаб битта лимон суви сиқилган бир стакан илиқ қайнатилган сувни ичинг. Кун давомида эса қичитқи ўти, мойчечак, душича, календула, далачой, золотоус ўсимликларидан дамлама тайёрлаб ичиб юринг. Бир стакан қайноқ сувга бир чой қошиқ қуритилган гиёҳ кифоя.
Оч қоринга тоза асал ва икки стакан кўк чой ёки қайнатилган сув ичинг. Кун давомида 2 литрга яқин суюқлик ичиб, организмингизга тозаланиш имконини беринг. Асалари маҳсулотларидан гул чанги, перга, прополислар ҳам ўта фойдали маҳсулотлар, уларни ҳам озуқа рационингизга қўшинг.
Тайёр витамин препаратларидан Алфавит, Компливит, Витрум, Мультитабс, Центрумни шифокор тавсияси билан ичишингиз мумкин. Аллоҳ шифо берсин!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон