Муздек сув фойдалими?

Хуршид
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 06 авг 2019, 06:24

Муздек сув фойдалими?

Пост Хуршид » 01 сен 2019, 20:42

Ассалому алайкум! Муздек сув ичиш томоқ оғриғи ва шамоллашга сабаб бўлиши мумкинми? У соғлиққа фойдами?

Шифокор
Постлар: 487
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Муздек сув фойдалими?

Пост Шифокор » 03 сен 2019, 09:05

Ва алайкум ассалом. Бу саволга жавоб ихтилофли ... Ҳар бирини ўз далили бор.
Маълумки, томоқ оғриши ва шамоллашга сабаб бўлувчи вирус ва бактерияларга жуда юқори ва паст температура ҳалокатли таъсир кўрсатади. Бундай шароитда бу микробларнинг ташқи қобиғи емирилади ва уларнинг кўпайиши тўхтайди. Аммо бу дегани совуқ сув ёки қайноқ сувни даво мақсадида ичиш мумкин дегани эмас. Совуқ сув таъсирида томоқдаги қон томирлар тораяди, қон айланиши ёмонлашади, натижада бу соҳага иммунитетга жавоб берувчи оқ қон таначаларининг етарли даражада етиб келиши чекланади. Бу эса мақсадга мувофиқ эмас. Совуқ билан микроорганизмларни ўлдириш учун уларни музлатиб қўйиш зарур. Буни эса совуқ сув билан амалга ошириш имконсиз. Ҳозирда таниқли Комаровский ва Малышевалар ангина, фарингит ва ларингитларда музқаймоқ ейиш, муз доначаларини ютишни таклиф қилишмоқда ва буни паст ҳароратни оғриқсизлантириш хусусияти билан изоҳлашмоқда. Тўғри, совуқ оғриқсизлантиради ва шишларни камайтиради, аммо бир вақтда маҳаллий иммун реакцияни (томоқни ўзидаги иммунитетни) пасайтиради. Иссиқ эса, аксинча, қон билан таъминланишни кучайтиради, аммо шу билан бирга, шиш ва оғриқни кучайишига сабаб бўлади,организмда микробларни томоқдан сўрилиб тарқалишига сабабчи бўлади. Микробларни ўлдириш учун ўта юқори температуранинг узоқ муддатли таъсири даркор. Совуқ каби иссиқ билан ҳам бу мақсадга етиб бўлмайди.
Муздек сув ичиш айрим ҳолатларда ва айрим шахсларда томоқ оғриғи ва шамоллашга сабаб бўлиши мумкин. Совуқ сув ичиш баъзи томоғидаги қон-томир девори ташқи таъсир температураси ўзгаришларига таъсирчан эмас, чиниққан шахсларда касаллик чақирмаслиги мумкин. Бундай тоифага кирмайдиганлар эса пастки нафас йўллари яллиғланиши кўринишидаги асоратларни орттириб олишлари мумкин. Соғлиққа энг фойдалиси, ҳарорати 15-25 градус атрофидаги сув. Бу суннатга ҳам мос. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таомни иссиқ ҳолатда ҳам, совуқ ҳолатда ҳам ейишликни ман этганлар. Бунда ҳам улкан ҳикмат бор!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар