Саҳифа 1 дан 1

Ҳомиладор бўлиш учун боламни эмизишдан чиқаришим керакми?

Добавлено: 11 сен 2019, 00:07
Ummu Muhammad7
Aссалому алайкум. Мен 26 ёшдаман. Битта фарзандим бор. У бир ёш бўлди, ҳозир эмизаман. Туққанимдан кейин чилла пайтида бартолинит касаллиги билан қаттиқ оғридим. Тўрт ой даволандим. Сўнг УЗИга тушдим, ҳолатим яхши эканини айтишди. Мен ҳомиладор бўлишдан сақланадиган воситаларнинг ҳеч биридан фойдаланмайман. Баъзиларнинг айтишича, боламни эмизишдан чиқармагунимча ҳомиладор бўлолмас эканман. Ҳомиладор бўлишим учун боламни эмизишдан чиқаришим керакми?

Жавоб: Ҳомиладор бўлиш учун боламни эмизишдан чиқаришим керакми?

Добавлено: 11 окт 2019, 21:42
Шифокор
Ва алайкум ассалом. Фарзанд туғилгач, она организмининг тўлиқ тикланиши учун 3 йил интергенетик оралиқ сақлаш мақсадга мувофиқ. Эмизикли аёл туққанидан бошлаб, 6 ойгача маълум шартларни бажарганида ҳомиладорликдан табиий сақланиши мумкин. Бу усул лактацион аменорея усули (ЛАУ) дейилади. Буни шарти шуки, аёл гўдакни фақат кўкрак сути билан эмизиб боқиши ва тунги эмизишлар сони кўп бўлиши керак. Сабаби айнан тунда эмизилганда бош миянинг гипофиз қисмида пролактин гормони ишлаб чиқарилиши кучаяди ва унинг таъсирида тухумдонда тухум ҳужайралар ишлаб чиқарилиши тормозланади, яъни тухумдонлар гўёки “уйқу” ҳолатига ўтади. Шу сабабли ҳомиладорлик юзага келмайди. Аммо бу усул 6 ойгачагина самарали. 6 ойдан сўнг эмизишни давом эттирсангиз ҳам, давом эттирмасангиз ҳам, бу усулни самараси паст ҳисобланади.