Дорини ичмасам боладими?

Мастурахон
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 04 сен 2019, 10:41

Дорини ичмасам боладими?

Пост Мастурахон » 14 сен 2019, 13:05

Ассалому алекум. мен ёшим 26 да .уч йил олдин операция болдим. Тухумдон кистаси ва йиринг деб. Икала тухумдонларимни олиб ташлашди . Шундан бери фемостон1/10 ичаман. Шифокор тохтатмен деди. Дорини тохтатиб оллохдан шифо сораб курон окимокчиман. Маслахат берин.

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Дорини ичмасам боладими?

Пост Шифокор » 04 окт 2019, 13:30

Ва алайкум ассалам. Иккала тухумдонларингиз олинган булса бу дорига эхтиежингиз бор . Тухумдонлар доимий равишда организмга керакли гормонлар ажратиб чикариб туради . Бу гормонлар аелнинг кайфиятини , юрак- кон томир системасига кирувчи аьзолар фаолиятини меьерлаштириб туришда , эндокрин системаси ишини мувофиклаштириб туришда мухимдир. Агар таркибида ана шу гормонларни тутувчи шу препаратни ичиб турмас экансиз , юрак ишемик касалликлари , кон томирларда узгаришлар , рухий хиссий сферангизда узгаришлар булиш эхтимоли юкори . Буни калконсимон бези операция килиб олиб ташланган беморнинг умрбод калконсимон без препаратларини ичиб юришига киес килса булади. Албатта Курьон муьминлар учун шифо ва хидоятдир , аммо у даволанишни инкор этмайди . Балки , дуо ва даво = шифо эканини унутманг .

Мастурахон
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 04 сен 2019, 10:41

Жавоб: Дорини ичмасам боладими?

Пост Мастурахон » 04 окт 2019, 15:11

Ассалому алекум. Жавоб учун рахмат. Лекин бу дорини зарари борлигини хам биламан. шунга анча к,у'рк,иб турипман. Дори ёрдамида келган хайз, хайз хукмига у'тадими?


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон