Дорини ичмасам боладими?

Мастурахон
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 04 сен 2019, 10:41

Дорини ичмасам боладими?

Пост Мастурахон » 14 сен 2019, 13:05

Ассалому алекум. мен ёшим 26 да .уч йил олдин операция болдим. Тухумдон кистаси ва йиринг деб. Икала тухумдонларимни олиб ташлашди . Шундан бери фемостон1/10 ичаман. Шифокор тохтатмен деди. Дорини тохтатиб оллохдан шифо сораб курон окимокчиман. Маслахат берин.

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Дорини ичмасам боладими?

Пост Шифокор » 04 окт 2019, 13:30

Ва алайкум ассалам. Иккала тухумдонларингиз олинган булса бу дорига эхтиежингиз бор . Тухумдонлар доимий равишда организмга керакли гормонлар ажратиб чикариб туради . Бу гормонлар аелнинг кайфиятини , юрак- кон томир системасига кирувчи аьзолар фаолиятини меьерлаштириб туришда , эндокрин системаси ишини мувофиклаштириб туришда мухимдир. Агар таркибида ана шу гормонларни тутувчи шу препаратни ичиб турмас экансиз , юрак ишемик касалликлари , кон томирларда узгаришлар , рухий хиссий сферангизда узгаришлар булиш эхтимоли юкори . Буни калконсимон бези операция килиб олиб ташланган беморнинг умрбод калконсимон без препаратларини ичиб юришига киес килса булади. Албатта Курьон муьминлар учун шифо ва хидоятдир , аммо у даволанишни инкор этмайди . Балки , дуо ва даво = шифо эканини унутманг .

Мастурахон
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 04 сен 2019, 10:41

Жавоб: Дорини ичмасам боладими?

Пост Мастурахон » 04 окт 2019, 15:11

Ассалому алекум. Жавоб учун рахмат. Лекин бу дорини зарари борлигини хам биламан. шунга анча к,у'рк,иб турипман. Дори ёрдамида келган хайз, хайз хукмига у'тадими?

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Дорини ичмасам боладими?

Пост Шифокор » 26 окт 2019, 21:22

Ва алайкум ассалам. Агар икки ҳавф эҳтимоли мавжуд бўлса, хавф енгилроқ томони инобатга олинади . Ҳайз бу организмдаги айрим гестаген гормонларнинг таьсирида бачадон ички функционал шиллиқ қаватининг кўчиб тушиши ва ана шу ердаги жароҳатдан қон оқишидир осонроқ тушунтирилганда. Энди сиздаги ҳолатга келсак , мантиқан олганда у,яьни ҳайз ўз гормонларингиз таьсирида эмас , балки ташқаридан киритилаётган муқобил гормонлар таьсирида вужудга келтириляпти .
Жараён ва натижа бир хил , демак у ҳам ҳайз, валлоҳу аьлам .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар