Bosh aylanishi

Aisha@
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 20 авг 2019, 09:07

Bosh aylanishi

Пост Aisha@ » 15 сен 2019, 13:38

Assalomu aleykum. Javob uchun oldndan rahmat. Egilgan paytimda ko'zlarim tortishib, boshim aylanyapti. Qondan analiz topshirsam yaxshi chiqadi. Xomilador emasman. 1 yoshdan oshgan qizim Bor. Emizaman. Uyimixda Rosa ish ko'p ertalabdan kechgacha tinim yo'q. Charchashdanmikin, yoki boshqa narsami?

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Bosh aylanishi

Пост Шифокор » 12 окт 2019, 23:17

Ва алайкум ассалом . Гемоглабинингиз миқдори неча чиққан ? Бир жойда текширтирганмисиз ёки турли жойда текширтирганингизда ҳам ана шундай натижа олинганми? Бош айланишининг сабаблари кўп : дисциркулятор энцефалопатия , юрак-қон касалликларининг айрим турлари , яхши сифатли позицион бош айланиши ,анемия ва ҳоказолар. Аммо чарчоқ бош айланиши омили бўлиб ҳисобланмайди жисмоний юкламангиз неқадар юқори бўлса-да ... Маслаҳатим умумий қон таҳлилини Гематология Илмий Текшириш Институтида текширтириб кўринг ,агар натижа яхши бўлса , невропатологга кўрининг , сизнинг ҳолатингиз кўпроқ позицион бош айланиши клиникасини эслатаяпти ,агар шундай бўлса бу ҳолат дори -дармонсиз ,маьлум манёврларни ўтказиш орқали бартараф этилади ( Семонт ,Эпли ёки Брандт-Дарофф манёврлари ).


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар