Nima sabab.

Мастурахон
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 04 сен 2019, 10:41

Nima sabab.

Пост Мастурахон » 19 сен 2019, 14:15

Assalomu alaykum. Yaqinda ovsinimni jag‘i chiqib ketdi . Uch marta joyiga soldirishdi. Nimaga bunday bo‘lganini hechkim tushunmayapti. Iltimos javob bering. Raxmat.

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Nima sabab.

Пост Шифокор » 04 окт 2019, 12:59

Ва алайкум ассалам. Бу холат тиббиетда сурункали одатланилган жаг чикиши деб аталади . У чакка- жаг бугими аппаратининг ностабиллиги сабабли келиб чикади. Жаг чикиши суяклар структурасини бузилишига олиб келадиган куйидаги касалликлар сабабли юзага келиши мумкин : остеомиелит , артрозоартрит, ревматизм , подагра ,полиомиелит . Шунингдек , тишларнинг куп кисмини йуклиги еки нотугри протезлаш сабабли хам бу холат юзага келиши мумкин . Шу холат ва касалликларни истисно килиш керак , булса даволанса хаммаси уз жойига тушади ин шаа Аллох, . Яхши ортодонт врачга учраб ортодонтик аппаратлардан бирини такишларини хам тавсия киламан . Масалан Петерсон мосламасини , танглай капплари ва пластинкалари ( ечилувчи ва ечилмайдиган турлари бор) .Шунда жаг чикиши чекланади . Аллох, шифо берсин.

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Nima sabab.

Пост Шифокор » 04 окт 2019, 12:59

Охирги чора хирургик муолажа утказиш .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон