Қизимга триметабол сиропини ичирсам бўладими?

Nargizxon
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2018, 15:23

Қизимга триметабол сиропини ичирсам бўладими?

Пост Nargizxon » 24 сен 2019, 14:29

Aссалому алайкум. 15 ёшли қизим дугоналарига нисбатан ҳам бўйи паст, ҳам озғин. Менинг назаримда ўсишдан тўхтагандай. Триметабол сиропини ичирсам бўладими? Бу сиропни ҳам бўйга, ҳам танага фойдаси бор, деб эшитдим.

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Қизимга триметабол сиропини ичирсам бўладими?

Пост Шифокор » 30 сен 2019, 19:50

Ва алайкум ассалом. Қизингиз ўсмир ёшда экан. Ўсмир, умуман олганда ҳар қандай инсоннинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичи тана вазни индекси деб аталувчи кўрсаткич билан баҳоланилади. Кимгадир таққосланган ҳолатда эмас. Бунда тана вазни индекси, қисқартирилган ҳолатда ТВИни ҳисоблаш зарур.
Тана вазни индексини ҳисоблаш жуда оддий.
Формуласи қуйидагича: ТВИ = масса / бўйи квадрати. Масалан, қизингиз билан тенгдош қизни мисолида бу кўрсаткични ҳисоблаб кўрамиз. Айтайлик, 15 ёшли қизнинг бўйи 150 см ва тана оғирлиги 38 кг дейлик. Унинг ТВИ = 38:150нинг квадрати (150х150) = 16,9. Қуйида берилган жадвалдан шу кўрсаткични топамиз. Жадвалдан 15 ёшга эътибор қаратамиз. Бизнинг натижа 16,9 эди. Бу сон кучли вазн етишмовчилигига мос келяпти. Демак, ТВИси 16,9 сони чиққан бу қиз шифокор кўриги ва маслаҳатига, тегишлича медикаментоз давога муҳтож деб баҳоланилади. Агар худди шу қизнинг тана вазнини 42 кг деб ҳисобласак, ТВИси 18,7 сони чиқади. Бу меъёрий вазн кўрсатгичи.
Демак, ТВИни ҳисоблаш учун жинс, ёш, тана вазни ва тана узунлиги кўрсаткичлари керак.
ТВИси меъёрда чиққан ўсмирга триметабол ва шунга ўхшаш бошқа воситаларини бериш мақсадга мувофиқ эмас. Агар мустақил ҳолда ТВИни ҳисоблай олмасангиз, поликлиникангиз шифокорига мурожаат қилинг. Натижа ва таҳлилларга кўра, иш тутинг. Камвазнлик мавжуд бўлса, сабабларини аниқланиб, бартараф қилинса, иншааллоҳ қизингиз меъёрий ривожланиш кўрсаткичларига эга бўлади.

Шифокор
Постлар: 482
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Қизимга триметабол сиропини ичирсам бўладими?

Пост Шифокор » 14 окт 2019, 11:30

Безымянный.jpg
Безымянный.jpg (85.42 КБ) 169 просмотров


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон